U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2025, 18:20
Айни пайтда U-17 Жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасидаги Италия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувнинг 40-дақиқасида Ўзбекистон ярим ҳимоячиси Азизбек Абдумўминов сариқ карточка олди.

Бу футболчимизнинг мундиалдаги иккинчи сариқ карточкаси бўлди. Абдумўминов агар Ўзбекистон кейинги босқичга чиқса, 1/4 финалда майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Италия - Ўзбекистон ўйини ғолиби Уганда - Буркина Фасо жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia