

Учрашувда дубль қайд этган Азизбек Абдумўминов ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Биринчи учрашув жуда муҳим эди. Мураббийларимиз берган кўрсатмаларни максимал тарзда бажаришга ҳаракат қилдик. Кейинги учрашувларда ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз", - Азизбек Абдумўминов.



