

Рафинья "Барселона"нинг асосий гуруҳида машғулотларни қайта бошлади. Рафинья майдонга қайтишга яқинлашмоқда. "Барселона" клуби вингери бугун терма жамоаларга чақирилмаган футболчилар билан бирга асосий гуруҳда машқ қилганини маълум қилди.
Бразилиялик футболчи сон орқа мушакларининг жароҳати сабабли сентябрь ойининг охиридан бери майдонга тушмаганди. Октябрь ойида жароҳат яна қўзғалди.
Рафинья жорий мавсумда Ла Лиганинг 6 та ўйинида иштирок этиб, 3 та гол урди.



