Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади
18 ноя 20:33
Янгиликлар
Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади
Кейинги йил май ойида Саудия Арабистонида U-17 Осиё кубоги бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақада Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этади. Айни пайтда Қатарда ўтаётган мундиалга чиққан 8 та жамоа тўғридан-тўғри қитъа чемпионатига йўлланма олган. Янги U-17 терма жамоасида 2009 йилда туғилган Муҳаммад Ҳакимов ва Асилбек Алиев ўйнай олади.
Агар Чигодаев Алиевни Осиё кубогига олиб кетса ҳужумчи мусобақанинг дастлабки турларини ўтказиб юбориши аниқ. Сабаби Жаҳон чемпионатида олинган қизил карточка кейинги расмий ўйинга таъсир қилади. Алиев бугунги ҳаракати учун камида 2 та ўйинга четлатилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар
Va bu effekt beryatgan edi ! Asilbek ham hafa boʻlgani yoʻq