Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!
06 янв 21:32
Янгиликлар
Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!
“Бургутлар”нинг қишки селекция ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Тажрибали футболчилар билан бир қаторда келажаги порлоқ, истеъдодли ёшларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда жамоамиз барчанинг эътиборида бўлган Асилбек Алиев билан шартнома имзолаганини маълум қиламиз.
У 2009-йилнинг 1-январ санасида Фарғона вилояти Бувайда туманида таваллуд топган. 2019-йилдан “Одил Жуниор” академиясида таҳсил ола бошлаган.
Ўтган йили биринчи лига мусобақасида “Олимпия” клубида тўп сурган. 6 та гол урган ва 4 та ассистни бажарган.
Алиев Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан 2025-йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё Кубогида қитъа чемпиони бўлган.
Ушбу мусобақада 6 та ўйинда 5 та гол уриб турнир тўпурарига айланди.
Шунингдек, ўтган йили U-17 ўртасида Қатардаги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашди ва ҳамда битта гол муаллифига айланган.
Асилбек жамоамизнинг аҳил оиласига хуш келибсан!", -дейилади "Андижон" клуби берган баёнотда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар
Нефтчи
Пахтакор
Насаф
Динамо
Бунёдкор
АГМК
Навбахор...
Знди савол Андижон кайси каманда орасига кириб олса