UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  126 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

"Локомотив": Дубайдаги ўн учинчи кун Янгиликлар

"Локомотив": Дубайдаги ўн учинчи кун

Теглар :  Локомотив
Амирликлардаги йиғин ўз поёнига етиб келмоқда. Унинг ўн иккинчи кунида жамоамиз аъзолари навбатдаги ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўришди.
Хабар қилинганидек “темирйўлчилар” Словакия U-21 терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушишади.

1

Кеча футболчилар “Хенан Жианье” билан бўлиб ўтган беллашувнинг биринчи бўлимини ўрганиб чиқишганди. Бугун Мирко Еличич назарий машғулотни ўйиннинг иккинчи таймига бағишланди. Футболчиларнинг ҳаракатлари борасида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

2

“Биз ҳозир асосоий эътиборимизни натижага қаратаётганимиз йўқ” – дейди мутахассис “Локомотив”нинг сўнгги икки тўқнашувда рақиб дарвозасини ишғол эта олмагани борасидаги саволга. – “Асосий вазифамиз — ўйинимизни шакллантириб олиш ва футболчиларнинг бугунги кундаги имкониятларини ўрганиш. Таркиб танлаётганда ҳам эксприментлар учун вақт сарфлаяпмиз. Ўзимиз истаган ўйин услубини маромига етказяпмиз”.

3

Жамоанинг мавсумга тайёргарлик жараёнини кузатиб бораётганлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишяпти. Улар бу борада ҳимоя чизиғидан хавотирда эканликларини яширишмаяпти: – “Ҳимоя бизнинг энг мустаҳкам позициямиз, бу борада кўнглим тўқ. Ҳимоямизни заиф деяётганлар фикрига қўшилмайман. Ҳозир бошқа позиция ўйинини кучайтириш ҳақида кўпроқ ўйлаябмиз”, – дейди Еличич. Сир эмаски, жамоа кўригида икки нафар ҳорижий ҳужумчилар иштирок этишмоқда.

4

“Локомотив” жорий мавсумда ҳам халқаро майдонда ўйинлар ўтказади. Бунда рақибларни ўрганиш катта аҳамият касб этади: – “Мен ҳозир асосий эътиборни футболчиларимизга қаратмоқдаман. Улар билан ишлаш бирламчи вазифам. Чемпионлар лигасидаги рақибларни ўрганиш учун эса олдина вақтимиз етарли. Дубайда биз учун барча шароитлар муҳайё этиб берилди. Бундан унумли фойдаланганимиз ҳолда, максимум даражада меҳнат қилишимиз ва биринчи навбатда ўз устимизда ишлаш ҳақида ўйлашимиз керак”.

6

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив”нинг словакияликларга қарши ўйини эртага – 22 январь куни Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.

7

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика