Лочин Солиев учун мавсум тугадими?
26 окт 2015 15:32
Янгиликлар
Лочин Солиев учун мавсум тугадими?
Андижонлик таниқли ҳужумчи Лочин Солиев сўнгги пайтларда яшил майдонда кўриниш бераётгани йўқ.
Бунинг сабабини билиш мақсадида футболчи билан суҳбатлашганимизда, Солиев оёғида оғриқ сезаётганини таъкидлаб ўтди. Шу боис футболчи жарохатини даволаш билан машғул бўлиб юрган экан. Яқинда у тажрибали шифокор Муҳиддин Мирзаев билан бу борада учрашиб, суҳбатлашганида операция қилиниши лозимлиги айтилган. Эндиликда Солиев оёғини операция қилдиради. Мавсум тобора якунига етиб бормоқда. Чемпионат ўйинлари 20 ноябрь куни тугайди. Катта эҳтимол билан Солиев учун мавсум якунланди ва футболчи бор эътиборини келаси мавсумга қаратса ажаб эмас.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар