UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  10 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

"Ливерпуль" Мукокони таъқиб қилишдан тўхтамайди Янгиликлар

"Ливерпуль" Мукокони таъқиб қилишдан тўхтамайди

Англиянинг "Ливерпуль" клуби "Боруссия" Дортмунд футболчиси Юссуфа Мукокони қўлга киритиш учун ҳаракатини тўхтатиш ниятида эмас.

Германиялик 18 ёшли форвард учун рақобатда "Челси"нинг устунлигини тан олиш шарт. Унинг учун навбатда турганлар орасида "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Барселона" ва "Ньюкасл" клублари ҳам бор. Мерсисайд клуби ушбу курашда ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилишда давом этади. Унинг немис клубидаги шартномаси келаси мавсумда якун топиши туфайли Европанинг кўплаб жамоалари уни ўзига жалб қилишга уринмоқда.

"Ливерпуль" немис футболчиси вакиллари билан музокаралар олиб борди ва январгача аниқ таклиф билан чиқишлари кутилмоқда.

Мукоко 2020 йилда 16 ёшли ўйинчи сифатида дебют қилганидан бери 59 та ўйинда 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

У жорий мавсум Бундеслига клуби таркибида атиги 766 дақиқа ҳаракатланиб, 6 та гол урди. Бу унинг Германия терма жамоаси сафида Қатардаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш чақирувини олишига етарли бўлди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика