

Sport Bild журналистларининг ёзишича, 17 ёшли ҳужумчига "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб скаутлари футболчининг ўйинларини анчадан буён кузатиб боришмоқда.
Мукоко ва Дортмунд клуби ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Юссуфанинг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ҳужумчи Бундеслига жорий мавсумида 13 та учпагув ўтказиб, 6 та гол урди ҳамда 3 та голли пас узатди.



