Левандовскига кутилмаган харидор пайдо бўлди
12 июн 2022 20:45
Янгиликлар
Левандовскига кутилмаган харидор пайдо бўлди
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
L’Equipe нашрининг ёзишича, ПСЖ Польша терма жамоаси футболчисини сотиб олишни истамоқда.
Клубнинг янги футбол маслаҳатчиси Луиш Кампуш ушбу трансферни ёқламоқда. Мутахассис 33 ёшли футболчининг жамоага сезиларли фойда келтиришига шубҳа қилмаяпти.
Трансфер амалга ошишига клублар ўртасидаги муносабатлар яхши эмаслиги тўсқинлик қилиши мумкин.
33 ёшли Левандовски якунланган мавсумда "Бавария" сафида барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урди ва 7 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар