Леонардо: “ПСЖ” айни дамда дунёдаги энг кучли ҳужум чизиғигага эга”
05 авг 2013 12:56
Янгиликлар


Леонардо: “ПСЖ” айни дамда дунёдаги энг кучли ҳужум чизиғигага эга”
“Пари Сен-Жермен” клубининг собиқ спорт директори Леонардо, ёзги трансферлардан сўнг, клубнинг ҳужум чизиғини жуда юқори баҳолади.
“Франция чемпионатидаги энг зўр ҳужумчи Златан Ибрагимович ва Италия чемпионати тўпурари Эдинсон Каванилар атрофида Лукас, Пасторе, Менез ва Лавесси каби футболчилар ҳаракатланишади. Фикримча ушбу ажойиб олтилик билан “ПСЖ” дунёнинг энг кучли ҳужумига эга бўлиб турибдии. Кавани ва Ибрагимовичлар эса бир-бирларини тўлдириб туришади. Уларни биргаликда Парижда ўйнашларини таъминлаш менинг ғоям эди ва мен ушбу трансферни амалга ошиши учун барча кучимни ишга солдим”, - дейди Леонардо.

Фикрлар