UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  119 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

"Легионерга айланишга яқин эдим". Асилбек Амонов нима учун мавсумни биринчи лигада бошлади? Янгиликлар

"Легионерга айланишга яқин эдим". Асилбек Амонов нима учун мавсумни биринчи лигада бошлади?

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон кубогининг биринчи саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоятининг "Рубин" ва "Локомотив БФК" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Муросасиз кечган учрашувда "Рубин" пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг ғолиб жамоа таркибида майдонга тушган номдор ва тажрибали дарвозабон Асилбек Амонов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биринчи лигада тўп тепаман, деб ўйламагандим. Тўғрисини айтсам, легионерга айланишга яқин эдим. Хориж жамоаси билан шартномаларни ҳам келишиб қўйгандик. Лекин бир неча кун қолганда Ўзбекистондан чиқиб кета олмадим. Шундан сўнг Про лига жамоаларидан бирига ўтаётганимда бир шарт қўйдим. Яъни агарда Суперлига жамоаларидан таклиф бўлса қўйиб юборишларини айтдим. Бу орада "Рубин" дагилар таклиф билан чиқишди. Клуб раҳбарияти барча томонлама қўллаб-қувватлашини айтди. Жамоа ёмон эмас, клуб ҳусусий. Кубокдаги биринчи ўйинимизда ғалаба қозондик. 23 нафар футболчи шу заҳоти ўйин якунланиши билан мукофот пулларини олишди. Футболчи ҳам инсон, у ҳам оила боқиши керак. 



"Локомотив БФК" дарвозабони менга ҳам ёқди. Ишлашдан тўхтамаса келажаги бор бола. Ўйинни асосий бўлимларда тугатишимиз мумкин эди. Лекин кўрдингиз рақиб посбони қийин вазиятларда ҳам жамоасини голдан қутқариб қолди. 

Пенальтилар сериясида охирги зарбани мен тепишимни сабаби оддий. Футболчиларнинг кўзига қарасам чарчоқ ва қўрқув бор эди. Шунинг учун масъулиятни зиммамга олдим",- дейди Асилбек Амонов. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика