UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  8 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

"Легионерга айланишга яқин эдим". Асилбек Амонов нима учун мавсумни биринчи лигада бошлади? Янгиликлар

"Легионерга айланишга яқин эдим". Асилбек Амонов нима учун мавсумни биринчи лигада бошлади?

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон кубогининг биринчи саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоятининг "Рубин" ва "Локомотив БФК" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Муросасиз кечган учрашувда "Рубин" пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг ғолиб жамоа таркибида майдонга тушган номдор ва тажрибали дарвозабон Асилбек Амонов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биринчи лигада тўп тепаман, деб ўйламагандим. Тўғрисини айтсам, легионерга айланишга яқин эдим. Хориж жамоаси билан шартномаларни ҳам келишиб қўйгандик. Лекин бир неча кун қолганда Ўзбекистондан чиқиб кета олмадим. Шундан сўнг Про лига жамоаларидан бирига ўтаётганимда бир шарт қўйдим. Яъни агарда Суперлига жамоаларидан таклиф бўлса қўйиб юборишларини айтдим. Бу орада "Рубин" дагилар таклиф билан чиқишди. Клуб раҳбарияти барча томонлама қўллаб-қувватлашини айтди. Жамоа ёмон эмас, клуб ҳусусий. Кубокдаги биринчи ўйинимизда ғалаба қозондик. 23 нафар футболчи шу заҳоти ўйин якунланиши билан мукофот пулларини олишди. Футболчи ҳам инсон, у ҳам оила боқиши керак. 



"Локомотив БФК" дарвозабони менга ҳам ёқди. Ишлашдан тўхтамаса келажаги бор бола. Ўйинни асосий бўлимларда тугатишимиз мумкин эди. Лекин кўрдингиз рақиб посбони қийин вазиятларда ҳам жамоасини голдан қутқариб қолди. 

Пенальтилар сериясида охирги зарбани мен тепишимни сабаби оддий. Футболчиларнинг кўзига қарасам чарчоқ ва қўрқув бор эди. Шунинг учун масъулиятни зиммамга олдим",- дейди Асилбек Амонов. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика