Лам: "Бавария" Хёнессдек профессионалга муҳтож"
10 мар 2016 11:10
Янгиликлар
Лам: "Бавария" Хёнессдек профессионалга муҳтож"
"Бавария" собиқ президенти Ули Хёнесснинг келажаги Германия футбол жамоатчилигида долзарб масалалигича қолмоқда.
"Хёнесс - аниқ қарор қабул қиладиган инсон. Ули бу қарорларни ҳаётда қўллаб, клуб фаолиятини тартибга солади. "Бавария" ўз тажрибаси ва сифати эвазига қарор қабул қиладиган профессионалга муҳтож. Хёнесс шундай тажрибага эга ва у юқори даражали футболчиларни танлай олади" - дейди Лам.
Хёнесс 29 февраль куни муддатидан аввал озодликка чиқди. 2014 йилнинг мартида у солиқ тўлашдан қочгани учун 3,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.
Фикрлар