UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  2 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  28 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  13 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

Ла Лига. "Барселона" сафарда "Реал Сосьедад"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Левандовскидан дубль! Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" сафарда "Реал Сосьедад"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Левандовскидан дубль!

Испания Ла Лигаси 2-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Реал Сосьедад – Барселона 1:4  

01.00, «Реале Арена»

Гол: Исак 6' – Левандовски 1', 69', Дембеле 66', Фати 79'

Реал Сосьедад – Ремиро, Элустондо (Горосабель, 79), Ле Норман, Субельдия, Муньос, Мендес, Мерино (Каррикабуру, 79), Сильва (Туррьентес, 71), Субименди, Кубо (Муҳаммад-Али Чо, 71), Исак (Наварро, 71).

Барселона – тер Штеген, Араухо, Кристенсен, Эрик Гарсия, Бальде (Рафинья, 64), де Йонг (Роберто, 85), Педри, Гави (Кессье, 85), Левандовски, Дембеле (Альба, 71), Ферран Торрес (Фати, 64).

Огоҳлантиришлар: Элустондо (21), Ле Норман (41), Араухо (51). 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ

Баҳс якунланди. "Барселона" меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча!

90+1. Мендеснинг жаримадан берган зарбаси кучли чиқди, аммо анча ноаниқ.

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Фати Субимендига нисбатан қоидани бузди.

87. Муҳаммад-Али Чо ичкарига пас узатди, аммо буни сифатли амалга оширолмади.

85. "Барселона"да 2 та алмаштириш: де Йонг ўрнига Роберто, Гави ўрнига Кессье туширилди.

79. ГООООООООООООЛ! Бу гал Лева Фати гол уришига кўмаклашди. Ансу бу голга ҳақли эди, албатта.

79. "Реал Сосьедад"да 2 та ўзгариш: Мерино ўрнига Каррикабуру,  Элустондо ўрнига Горосабель баҳсни давом эттиради.

76. "Барселона" тўп назоратини тўлиқ қўлга олди. Футболчилар анъанага кўра ўзаро паслашишмоқда.

73. Зарба! Муҳаммад-Али Чонинг зарбаси тер Штеген томонидан бартараф қилинди.

71. "Барселона"да ўзгариш: Дембеле ўрнига Альба майдонга тушди.

71. "Реал Сосьедад"да 3 та алмаштириш: Кубо ўрнига Муҳаммад-Али Чо, Сильва ўрнига Туррьентес, Исак ўрнига Наварро ўйинга қўшилди.

69. ГООООООООООООООЛ! Левандовски яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди, Фатидан иккинчи ассист – 1:3! 

66. ГООООООООООООЛ! Фати чиройли финти орқали пас берди, уни қабул қилиб олган Дембеле пастки бурчакни нишонга олди – 1:2!

64. Уууух! Левандовскининг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон Ремиро тўпни эгаллаб олди.

64. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Торрес ўрнига Фати, Бальде ўрнига Рафинья ўйинни давом эттиради.

62. "Барселона" қисқа паслар орқали олдинга бормоқда. Ўйинчилар рақиб ҳимоячилари хатосини кутишмоқда.

58. Яна тер Штеген катта саҳнада! Дарвозабон маҳорати эвазига Меринонинг зарбасини қайтарди! 

56. Қандай вазият!  Элустондо тўпни ён чизиқдан ўйинга киритганда тўпни Гави қўлга киритди ва қулай вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, тўп йўлига ўз вақтида Субельдия тўғаноқ бўлди. 

53. ГООООООЛ! Мендес жарима зарбасидан гол урди, бироқ у ҳисобга олинмади. Сабаби голли вазиятда иштирок этган Ле Норман офдсайдда қолган эди. 

52. Яна бир бор қоида бузилди. Бу гал Бальде айбдор.

51. Араухо Кубони қоида бузиш эвазига тўзтатиб қолди ва огоҳлантирилди.

50. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 43% – 57%

48. Фати, Депай, Роберто ва Рафинья чигилёзди машғулотларни болшаб юборишди.

47. Учрашувни томоша қилиш учун 36 201 томошабин келгани айтилмоқда.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+2. Зарба!  Левандовски ҳаводан келган тўпни боши билан дарвоза томон йўлналтирди, Ремироўз ўрнида!

45+1. Ремиро дарвозадан чиқиб келиб Гавини тўпдан маҳрум қилди, бурчак зарбаси. 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

44. Тер Штеееегеееен!  У "Барселона"ни яққол голдан қутқарди. Германиялик посбон Давид Сильванинг ерлатиб берган зарбасини қайтара олди.   

42. Эрик Гарсия!  Унинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

41. Робин Ле Норман кечиктирилган фоль учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. У сал аввал Левандовскини йиқитганди.

37. Зарба! Усмон Дембеленинг дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

34. Мартин Субимендининг яхши ўйланган узун пасидан сўнг Исак хоҳласа ҳам тўпга улгура олмасди.

31. Усмон Дембеле бурчак зарбасидан тўпни ичкарига оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

27. Мериииино!  тер Штеееген! Меринонинг зарбасидан кейин тер Штеген сейв кўрсатди. Қайтган тўп Кубога келиб тушди ва ёш футболчининг зарбаси ноаниқ чиқди.

24. Зарбаааа! Торреснинг жарима майдончаси чизиғидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

21. Элустондо қулай позицияга чиқиб бораётган Бальдени йиқитгани учун жазоланди. 

20. Дембеле ўнг қанотдан қойилмақом кроссни амалга оширди, аммо ҳимоячилар хавфни бартараф қилишди. Акс ҳолда, Лева тайёр эди...

19. Кубонинг пасидан кейин Мерино тўпни ўзига қулай равишда бўйсундира олмади ва ҳужум якунига етмай қолди. 

18. Алехандро Бальде шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезмоқда. Шу боис ўйинда тўхталиш юзага келди. 

15. Александр Исак идеал пасни қабул қилиб олди, бироқ Кристенсен унга халақит қилишга максимал кучини ишга солди ва мақсадига етди. 

12. Дембеле жамоадоши тўпни "аут"дан улоқтираётганда Муньосни тирсаги билан урди ва майдонга қулатди. Мезбонлар вакили ётиб олди дейиш мумкин. Ҳакам ҳам ҳужумчини жазоламади. 

9. Ферран Торреснинг зарбаси рикошет орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

6. ГОООООООООООООООЛ! Жавоб тўпи узоқ куттирмади. Швециялик форвард Исак бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, тўпни тер Штегеннинг устидан ошириб қўйди – 1:1! 

4. "Реал Сосьедад" тўпни ўзида сақлаб турибди. "Барса" эса босим қилиш билан банд. 

3. Лева "Барса"даги дебют голи учун 45 сония сарфлади. 

2. Алоҳида айтиш жоиз, бугун Левандовски 34 ёшлни қаршилаганди. Голни ўзига ўзи совға қилди :)  

1. ГООООООООООООООООООЛ! "Барселона" тезкор қарши ҳужумни гол билан якунлади. Бальденинг қулай пасидан кейин Левандовски ҳисобни очди – 0:1!  Хуллас, баҳс 0:1 ҳисобида бошланди. 

1. "Реал Сосьедад" жуда тезкор комбинация ташкил қилди. Кубо жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Стадиондаги муҳит шунчаки "бомба"! 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Барселона" "Реале Арена" ўйингоҳида "Реал Сосьедад" меҳмони бўлади. Мазкур тўқнашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика