UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  1 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  7 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  7 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0

ЛаЛига. "Реал" кетидан "Барселона" ҳам мағлубиятга учради Янгиликлар

ЛаЛига. "Реал" кетидан "Барселона" ҳам мағлубиятга учради

Испания чемпионатининг 6-тур баҳсларидан бирида "Хетафе" "Барселона"ни қабул қилди.

Хетафе

Хайме Мата - 56'

Примера Дивизион . 6-тур

18/10/2020, 01:00

0
:
1
Тугади

Барселона

Стадион: Coliseum Alfonso Perez, 0 томошабин

Бош ҳакам: Cesar Soto

45'
90'
27'  Хайме Мата
28'  Эрик Кабако
56'  Хайме Мата
71'  Хайме Мата (Энес Унал)
73'  Аллан Ньом
89'  Хуан Эрнандес (Давид Тимор)
90'  Матиас Оливера
90'  Неманья Максимович (Виктор Мольехо)
24'  Жерар Пике
41'  Серхи Роберто
62'  Педри (Филиппе Коутиньо)
62'  Усман Дембеле (Ансу Фати)
80'  Антуан Гризманн (Франсишку Тринкан)
80'  Френки де Йонг (Мартин Брейтуэйт)
87'  Серхи Роберто (Рикард Пуч)
90'  Сержиньо Дест



"Хетафе" – "Барселона" 1:0

"Колисеум Альфонсо Перес"

Гол: 1:0 – 56, пенальти Мата.

"Хетафе" – Сория, Оливера, Кабако, Суарес, Ньом, Арамбарри, Кукурелья, Максимович (Мольехо, 90), Джене, Мата (Унал, 71), Эрнандес (Тимор, 89).

"Барселона" – Нето, Дест, Серджи Роберто (Пуч, 87), Лангле, Пике, де Йонг (Брэйтуэйт, 80), Бускетс, Педри (Коутиньо, 62), Дембеле (Фати, 62), Гризманн (Тринкау, 80), Месси.

ОгоҳлантиришларПике (24), Мата (27), Кабако (28), Серджи Роберто (41), Ньом (73), Оливера (90).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Мессидан зарба, аммо тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

89. Кучо Нету билан бирга-бир вазиятга чиқди, аммо Гризманн каби тўпни тепага тепди.

83. ЗАРБААА! "Хетафе" футболчиси Кучонинг зарбасидан сўнг тўп Нетуга, кейин дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

80. Ўзгариш: Гризманн ўрнига Тринкау, Де Йонг ўрнига Брейтвейт майдонга тушишди.

78. Кукуреля қарши ҳужумга ўтди ва зарбани ўзи берди. Нету бир амаллаб тўпни ушлаб қолди.

75. Ансу Фати майдонда Усмон Дембелега нисбатан бироз фойдалироқ ҳаракат қилмоқда, бироқ фарқ катта эмас.

70. Ўзгариш: Мата ўрнига туркиялик Энес Унал майдонга тушмоқда.

62. Ўзгариш: Дембеле ўрнига Ансу Фати ва Педри ўрнига Филиппе Коутиньо майдонга тушди.

60. Голдан сўнг "Хетафе" ўзини кучлироқ ҳис қилмоқда, рақиб жамоа эса аксинча тинимсиз тўпни олдирмоқда.

56. 11 метрлик жарима зарбасини Мата ижро этди ва ҳисоб очилди! 1:0, "Хетафе" олдинда!

55. "Барселона" дарвозаси томон пенальти!

54. "Хетафе" иккинчи бўлимни биринчисидан кўра фаолроқ бошлади.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга вақт қўшилмади, танаффус.

42. Зарба кучсиз бўлди ва мезбон жамоа посбони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

41. Ҳакамга эътироз билдирган Серхио Роберто сариқ карточкалик бўлиб олди.

40. "Хетафе" жарима майдончаси олдида Мессига нисбатан қоида бузилди. Лео юзини ушлаб ётибди. Такрорий лавҳада Ньом тирсаги билан Мессига зарба берган экан.

35. "Хетафе" устози Хосе Бардаласга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. Мутахассиснинг эътирозлари кўпайиб кетгани кўринади.

30. ГРИЗМАНН! "Барселона"га келиб умуман бошқа йигитган айланиб қоладиган Антуан дарвозабон билан бирга-бир чиқди, бироқ у тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди.

29. Мессининг рақиб жарима майдончасига узатган тўпидан сўнг Лангле тўпга яхши тега олмади.

28. Навбатдаги сариқ карточка. Бу сафар Педрини йиқитган Кабако жазоланди.

27. "Хетафе" футболчиси Мата ҳам сариқ карточка олди. У ҳам Пике каби тирсагидан фойдаланди.

24. Жерар Пике сариқ карточка билан жазоланди. Ҳимоячи иккинчи қаватдаги тўп учун курашда тирсагини ишга солди деб ҳисоблади ҳакам.

22. "Хетафе" сафида "Барселона" тарбияланувчиси бўлган Кукуреля анча фаол ҳаракат қилмоқда.

20. ЗАРБААА! Месси Дестдан қабул қилган тўпини тезда дарвозага йўллади ва тўп устунга тегиб қайтди.

18. "Барселона" ҳозирча ўз ўйинини топа олмаяпти ва вақти-вақти билан рақибнинг ўта хавфли ҳужумларини ўтказиб юборяпти.

11. Жарима тўпи ўйинга киритилганидан сўнг Бускетс тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди, бурчак зарбаси эса "Барселона"нинг қарши ҳужумига алйланиб кетди, бироқ муваффақиятсиз якун топди.

10. Дест ўз бурчак нуқтаси олдида рақиб футболчиси Ньомни йиқитди ва "Хетафе"га стандарт ишлаб берди.

5. Месси ушбу ўйинга соқолларини олиб келибди, эсингизда бўлса у Аргентина терма жамоасида бошқача имижда эди. Бугун эса у анча ёшаргандек, ҳаракатлари ҳам ёш, чаққон йигитникига ўхшаш.

2. Месси рақибнинг узатмасини ҳавода илиб кетди ва тезда қарши ҳужум бошлаб берди. Тўп Гризманнга узатилганидан сўнг, франциялик уни йўқотди.

1. Учрашув бошланди. "Хетафе" кўк, "Барселона" эса пушти-қора-яшил рангли либосларда тўп тепмоқда.

Хетафе – Барселона

18 октябрь, 00.00, «Колисеум Альфонсо Перес»

Хетафе – Сория, Оливера, Кабако, Суарес, Ньом, Арамбарри, Кукурелья, Максимович, Джене, Мата, Эрнандес.

Барселона – Нето, Дест, Серджи Роберто, Лангле, Пике, де Йонг, Бускетс, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика