UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  2 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  3 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади Янгиликлар

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади

ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов Олмалиқдаги тарихий баҳсдан кейин қуйидаги фикрларни билдирди.

"Авваламбор барчага раҳмат! Ғалаба орқали барчани хурсанд этганимиздан хурсандмиз. Қийин баҳс бўлишини аввалдан билардик. Шунга монанд баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва журналистларга раҳмат. Ажойиб ғалаба билан Олмалиқ ва ўзбекистонлик ишқибозларни табриклайман", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди бугунги учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов. 

Шундан сўнг сайтимиз мухбири Жаҳонгир Фазуллаев қаҳрамонга айланган футболчини микст-зонада тўхтатиб, унинг фикрлари билан қизиқди.

- Кечаги матбуот анжуманида айнан сизга АГМКни етакчиси ролида кўришаётгани ҳақида савол беришганди. Бугун ўша фикрлар тасдиғини амалда исботладингиз. Таассуротлар қандай?

- Ҳа, эсимда. Шаҳбоз Беғамов савол берганди. Ўшанда у мени ОЧЛда бешта жамоа сафида ўйнаганимни келтириб, АГМКда ҳам етакчига айланашимни кутаётганини таъкидлаганди. Гап етакчиликда эмас. Муҳими, бир жамоага айланиш керак. Тўғри, ўз тажрибамдан келиб чиқиб жамоани ортимдан эргаштиришим зарур эди. Бугун ҳам иккинчи голни ўтказиб юборгач, болларни йиғиб, уларни ёнаётган кўзига қараб: "Икки оғиз тўғри тушунтирдим".

Иккинчи голдан кейин ётиб қолганим? Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Шунчаки футболда баъзида керак пайт айёрлик ҳам ишлатиш керак. Ўша вазиятда мен жамоа манфаати учун бироз айёрлик ишлатдим. Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Кейинги ўйинга тайёргарликни бугундан бошлаймиз. Ҳали миссия тугагани йўқ.


Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсда АГМКнинг барча голларига Жасур Ҳасанов ассистентлик қилди. Ҳасанов мазкур баҳсда ўз ҳисобига 4та голли узатни ёзиб қўйди.

Жасур Ҳасанов расман АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Рейтинг: +104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика