UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  0 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  6 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

"Куала-Лумпур" устози: "Жасур Ҳасанов ва сербиялик футболчи Марко Колакович менда яхши таассурот қолдирди" Янгиликлар

"Куала-Лумпур" устози: "Жасур Ҳасанов ва сербиялик футболчи Марко Колакович менда яхши таассурот қолдирди"

5 октябрь куни ОФК Кубоги ҳудудлараро финал баҳсида "Сўғдиёна" жамоаси Жиззахда Малайзиянинг "Куала-Лумпур" клубига қарши майдонга тушади.

Финал олдидан муҳим баҳс бўлиб ўтади. Улуғбек Бақоев жамоасини яна бир нотаниш кучга эга бўлган рақиб кутмоқда. Малайзия клуби ҳам ушбу баҳсда ғалабани мақсад қилган ҳолда ташриф буюради. Буни жамоа бош мураббийи Боян Ходак ҳам таъдкидлаб ўтди. Хорватиялик мутахассис сайтимиз учун ўйин аввалида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Сўғдиёна"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шубхасиз, ўйин жуда қийин бўлади, чунки Ўзбекистон Суперлигаси Осиёда кучли чемпионатлардан бири. Дейлик, Малайзия футболидан устун жиҳатлари кўп. Бу жамоани ўз уйида ютиш жуда қийин бўлади. Лекин бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Баҳс Жиззахда бўлиши жамоангизга қандайдир қийинчилик туғдиряптими?

- Албатта, қийинчилик томонлари бор. Масалан, Малайзиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейс йўқ. Йўлда вақт йўқотишимизни инобатга олишингиз керак. Жамоамиз футболчилари ўйинга қадар 2-3 кун дам олишлари керак. Бундан ташқари, айни вақтда Ўзбекистонда кечки пайтда ҳаво ҳарорати бироз салқин. Бу ҳам футболчиларга ўз таъсирини ўтказади. Биринчи маротаба салқин ҳавода тўп тепадиган футболчиларимиз бор.

- Бу ўйинда "Куала-Лумпур"нинг асосий мақсади қандай?

- Мақсад – финалга чиқиш. Ғалаба қозониш учун жамоамиз яхши ёки ёмон ўйнайдими, ёки ҳужум ё ҳимояда ўйнаса ҳам, муваффақият қозонса бўлди. Фақат ғалаба муҳим ҳисобланади. Биз охиригача курашамиз.

- "Сўғдиёна" сафида қайси футболчиларни хавфли, деб ҳисоблайсиз?

- Рақиб жамоада фақат яхши ижрочилар бор. Энг хавфли футболчиси деб, ҳужумчисини айтган бўлардим. Лекин жамоа бурчак тўпларида, жарима зарбаларида жуда кучли. Жамоа сардори Жасур Ҳасанов ва сербиялик футболчи Марко Колакович менда яхши таассурот қолдирди.

- Барибир рақиб ўйинини кўриб, таҳлил қилган бўлсангиз керак?

- Ҳа, албатта. Жамоанинг Ўзбекистон Суперлигасидаги видеоларини кўрдим. Аммо рақибни кўп ҳам ўргана олмадим, чунки биз ҳар 4 кунда Малайзия Суперлигасида ўйнамоқдамиз. Мураббийлар штабида "Сўғдиёна" ўйинлари ёзилган охирги 6 та видео бор. 5 октябрга қадар жиззахликлар ўйинини таҳлил қиламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика