UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  2 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  2 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  8 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  9 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  7 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  3 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  19 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  46 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ва Алиқулов "Хатайспор" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  10 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2

Крузнинг сабри чидамаяпти Янгиликлар

Крузнинг сабри чидамаяпти

Австралия терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири Робби Круз жаҳон чемпионати бошланишини интиқлик билан кутаётганини айтиб ўтди.

Маълумки, ушбу футболчи баъзи сабабларга кўра аввалги иккита мундиални ўтказиб юборганди. Африкада бўлиб ўтган 2010 йилги мусобақа пайтида Круз 21 ёшда эди ва рақобат туфайли таркибга кира олмаганди. ЖЧ-2014да эса жароҳати сабаб рўйхатдан қолиб кетганди.

Мана энди унинг ҳам омади келди ва жаҳон чемпионатига боришга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. "Мен бир нечта жароҳатларни ҳатлаб ўтдим, - дейди терма жамоа сафида 63та ўйин ўтказган футболчи. - Тўғрисини айтсам, сабрим чидамаяпти, мундиал тезроқ бошланса бўларди".

Ҳозирда Германиянинг "Бохум" клубида фаолиятини давом этттираётган 29 ёшли футболчи яна шуларни қўшимча қилди: "Менга янги мураббийимизнинг тактикаси ёқди. Биз асосан қарши ҳужумлар устида ишлаяпмиз, чунки жаҳон чемпионатида ҳамиша ҳужумкор футбол намойиш этишнинг имкони йўқ".

"Чехия билан ўртоқлик учрашувида айнан қарши ҳужумлардан самарали фойдаланганимиз учун 4:0 ҳисобида зафар қучдик. Менимча, бу услуб жаҳон чемпионатида ҳам қўл келади. Навбатдаги назорат баҳсини Венгрияга қарши ўтказамиз. Бу биз учун ЖЧ олдидан сўнгги тайёргарлик бўлади".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика