UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  0 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  8 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  33 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6

Коваленко энг яхши натижа кўрсатди Янгиликлар

Коваленко энг яхши натижа кўрсатди

Бир ой давомида мамлакатимизнинг биринчи рақамли назоратчи ҳаками, ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев Халқаро футбол федерациялари Ассоциацияси томонидан БААда ташкил этилган семинарда иштирок этиб қайтди.
Биз сафар таасуротлари хусусида Фарҳод акадан қисқача интервью олдик.

- Фарҳод ака, БААдаги семинар ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Кимлар иштирок этди? Қандай маърузалар бўлди?
- БААдаги семинарда 97 нафар ОФК бош ҳакамлари ҳамда рефери ёрдамчилари иштирок этди. Бу ОФКнинг биринчи лойиҳаси эди. Чунки, шу пайтгача ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар алоҳида-алоҳида семинарларда қатнашишарди. Ушбу семинарда оффсайд, яъни ўйиндан ташқари ҳолатни, тўпни қўл билан ўйналган вазиятлар, ўйин қоидасини бузиш даражаси, жарима майдончаси ичидаги қоида бузишлар каби сўнгги пайтларда эътироз ва мунозараларга сабабчи бўлаётган кўплаб мавзулар муҳокама қилинди. Сариқ ва қизил карточкалар кўрсатиш бўйича олдиндан тайёрланган махсус видео материаллар намойиш этилди. Табиийки, назарий дарслардан ташқари фитнесс тест ва жисмоний машғулотлар ҳам ўтказилди. Семинар давомида ҳакамларга бештадан тест саволлари берилди. Эътиборга молик жиҳати, мазкур тест саволлари бўйича бизнинг ҳакамлар биринчи ўринни эгаллашди. Бундан ташқари, ҳакамларимизнинг фитнес-тест ва бошқа машғулотларда ҳам юқори даражада иштирок этганини айтиш жоиз. Видео-тест ҳамда қонун-қоидаларни ўз ичига олган тестлар бўйича ҳам ўзбекистонлик ҳакам  Валентин Коваленко энг яхши натижани қайд этди ва энг юқори балл тўплади.

Камолиддин Алимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика