UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  0 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  4 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  35 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   7 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  75 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  111 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  2 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  2 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  3 14:12"Порту" етакчиларидан бири ҳам Саудия Арабистонига йўл оладиган кўринади  0 13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  2 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  1

Коррупция. Нечта ҳолат аниқланди? Янгиликлар

Коррупция. Нечта ҳолат аниқланди?

2017-2018 йиллар.

SportRADAR маълумотига кўра, Ўзбекистон чемпионатида ўтказилган учрашувлардан 53таси шубҳали деб топилган. Тўғри ўқидингиз: 5 ёки 3 эмас — 53...

Ортиқ ўзгариш, ўзгартириш пайти келганди. 2019 йил аввалида Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан футбол фаолиятини назорат қилиш учун бошчилигида ростакам инспекция тузилиб, унга Дилшод Ҳакимов масъул қилиб қўйилди. Бу коррупцион ҳолатларга қарши фақат сўзда эмас, амалда ҳам курашиш имкониятини пайдо қилган эди.

Натижа ўзини узоқ куттирмади. Апрель ойига бориб келишилган ўйинлар ташкил қилгани учун "Навбаҳор" жамоасининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 5 йилга дисквалификация қилинди (кейинчалик бу муддат қисқартирилган)...

Ўша йилнинг ёзида Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг ЎФА президентига айланиши тотализатор ва келишилган ўйинларга қарши "жанг"ни кучайтирди...

Бу борадаги ишлар 24 декабрь куни ўтказилган конгрессда алоҳида эътироф қилинди. Шундан кейин ЎФА расмий сайтида эълон қилинган хабарлар асосида нечта иш ўрганилганини санаб чиқдик. Рақамлар кутганимиздан анча кўп чиққани кишини хурсанд қилади.

Махсус инспекция фаолиятини бошлаганидан бери 34 та коррупцион ҳолатни аниқлаган. Улар бўйича 70га яқин футболчи, ҳакам, мураббий, шунингдек, расмий шахслар ҳамда клубларга нисбатан чора кўрилган.

Фақат ЎФА президентига бўйсунадиган тузилманинг фаоллиги бутун футбол жамоатчилигини мунтазам сергак бўлишга, хато қилмасликка чақиряпти. Шу туфайли конгрессда инспекция фаолияти янада кучайтирилиши эълон қилинди. Айни пайтда барча клублар бу йўлда бирлашиши ва футбол ривожи учун масъулларга кўмаклашиши сўралмоқда. Бир сўз билан айтганда, футболдаги ҳалоллик учун барча бирдек жавобгар бўлиши керак.

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика