Коронавирус. Навбат ота-бола Мальдиниларга
22 мар 2020 01:13
Янгиликлар
Коронавирус. Навбат ота-бола Мальдиниларга
"Милан" клуби тизимида фаолият юритиб келаётган ота-бола (Паоло ва Даниель Мальдини) COVID-19 инфекциясини юқтириб олган.
"Россонерилар" расмий сайтида таъкидланишича, дастлаб Паоло коронавирусга учраган одам билан алоқада бўлган ва унда касаллик аломатлари кўзга ташлана бошлаган. Вирус учун топширилган таҳлил натижалари "Милан" афсонаси ва унинг клубдаги фаолиятини эндигина бошлаган 18 ёшли ўғлида инфекция борлигини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Италия бугунги кунда коронавирус пандемиясининг жаҳондаги ўчоғига айланган. Бироз аввал Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси Паоло Дибала ҳам вирус билан оғригани маълум қилинганди.
Фикрлар