Конте: “УEФАдан жуда хафаман”
22 дек 2021 09:45
Янгиликлар
Конте: “УEФАдан жуда хафаман”
“Тоттенхэм” устози Антонио Конте Конференциялар Лигаси 6-турида “Ренн”га қарши ўйин учун техник мағлубият ёзилгани туфайли УEФАни танқид қилди.
“Дунё биладики, коронавирусдек улкан муаммога дуч келмоқдамиз. Бундай бўлишига биз айбдор эмасмиз, COVID бўлган ўйинчилари кўп бўлгани учун ҳукумат машғулотларимизни тўхтатишни буюрди ва базани ёпдик. УEФАдан жуда хафаман, чунки муаммо ҳаммага аён. Бу шуни англатадики, эҳтимол, кимдир муаммомиздан бехабар эканлигини кўрсатади, балки мазкур қарор ортида кимнингдир шахсий манфаатлари тургандир. Бу адолатсизлик ва биз бунга қарши курашамиз, чунки ўйнашни хоҳлаймиз. Саралаш ўйинини майдонда ўтказишни истаймиз. Европа бўйлаб ўйнаш ва саёҳат қилишга муяссар бўлдик. Аммо ҳозир УEФА менга ёқмайдиган қарор қабул қилди. Бу ишимизга бўлган хурматсизликдир. Адолатдан эмас. Тез орада нимадир ўзгаришига ишончим комил”, дейди Конте.
Ўхшаш янгиликлар
00:08
АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди 0
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар