UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  10 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  2 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  0 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Конте "Арсенал"га қарши баҳс пайтида нега ёрдамчисини туртиб юборгани сабабини айтди Янгиликлар

Конте "Арсенал"га қарши баҳс пайтида нега ёрдамчисини туртиб юборгани сабабини айтди

Теглар :  Антонио Конте
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Арсенал"га қарши Англия чемпионатининг 24-тур учрашувида (3:1) ёрдамчиси Анжело Алессионинг курткасидан ушлаб, уни туртиб юборганини тушунтириш берди.

"У доимо қўлимга тушиб қолади! Бурчак тўпи узатилаётганда футболчилар позициясини ўзгартиришим керак эди, чунки иккинчи корнер пайтида "Арсенал"нинг 6 футболчиси олдинга чиқди ва биз уларнинг бирини жарима майдончаси четида ёпа олмадик. Жуда хавфли вазият бўлди.

Футболчиларимга бақиришга ҳаракат қилдим ва ёрдамчимга ушбу маълумотни уларга етказишни айтдим. Буни уддалай олмадик ва гол қўйиб юборишимиз хавфи катта эди. Анжело бундай вазиятларда ҳис-туйғуларга бой бўлишимни яхши билади. Фақат футболчилар эмас, мураббийлар ҳам бор эътиборни ўйинга қаратишини истайман, чунки ғалаба ва мағлубиятда ҳамма айбдор бўлади" - дейди Конте.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика