UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  0 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  2 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  2 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  3 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  24 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Клубларимиз ўз "маскоти"га эгами? Янгиликлар

Клубларимиз ўз "маскоти"га эгами?

Европада кўп ўйинлар пайтида стадионда клуб тимсоли ҳисобланган "маскот"ларнинг юрганига кўзимиз тушиб қолади.

Мана яқинда Осиё Кубоги-2019га қуръа ташланди ва Мансур ва Жарроҳ мусобақанинг расмий тимсол сифатида таништирилди. Ҳар иккала "маскот" Осиё чемпионати ўйинлари пайтида стадионда юриб мухлислар билан расмга тушади ҳамда футболчиларни олға ундаб туришади. Мансур бу - миллионлаб болакайларнинг ёқимтойи, у одамларга доим яхшилик улашади. Жарроҳ эса лочин бўлиб, унинг расми БАА гербида тасвирланган. Ташкилотчилар Осиё футболи юлдузларига қиёсан иккинчи "маскот" сифатида Жарроҳни танлашди.

"Маскотлар" Европа клубларида талайгина. Кимдадир ҳайвон, кимдадир қуш. Бу асосан клубларнинг лақабидан келиб чиқиб танланади. Ўзимизнинг жамоаларда ҳам клуб тимсоли бор. Масалан, "Пахтакор"нинг уй учрашувларида "шер", "Бунёдкор" ўйинларида "қалдирғоч", АГМК иштирокидаги баҳсларда эса "қоплон"га кўзимиз тушиб қолади.

Шу боис ҳам "шерлар", "қалдирғочлар", "лочинлар" деймиз. Про-лигадаги "Шўртан" жамоаси ўйинларида "оқ бўри"ни ҳам кўрганмиз. Аммо Суперлиганинг барча клубларида ҳам ўз "маскоти" бўлмаса керак.


Жамоаларнинг ўз "маскоти" бўлгани яхшими? Албатта, яхши. Чунки стадионга келувчи ёш болакайлар у билан расмга тушгиси келади. Қолаверса, "маскот" ўйин бошлангач ўз жамоасини олға ундаб туради. 

Бизда кўп жамоаларнинг лақаби бор. Суперлига клублари мисолида оладиган бўлсак, "Пахтакор" - "шерлар", "Бунёдкор" - "қалдирғочлар", "Локомотив" - "темирйўлчилар", "Насаф" - "аждарлар", "Сўғдиёна" - "бўрилар", "Навбаҳор" - "лочинлар", "Нефтчи" - "чинорлар". Бу жамоалар ўз лақабларидан келиб чиқиб "маскот" ясашлари мумкин, лекин масалан "Локомотив" билан "Нефтчи" кимни (нимани) ясайди, ҳайронмиз. Айтайлик, машинистни ясаса бўлар, лекин дарахтни-чи?




Бошқа клублар ҳозирча ўз лақаби ёки "маскоти"га эга эмас. Мисол учун "Бухоро", "Металлург", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум". Тўғри, "Қизилқум" уйда ўйнаганда охирги пайтларда "Чип ва Дейл" олмахонлари кўриниб қолди. Бундан келиб чиқиб "Қизилқум"ни "бурундуқлар" деса қалай бўларкин?

Бу кетишда тез орада Суперлиганинг ҳамма клуби ўз тимсолига эга бўлса ажаб эмас.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика