Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қайси саналарда ўтказилиши маълум
26 июл 2019 14:36
Янгиликлар
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қайси саналарда ўтказилиши маълум
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Қатарда 11-21 декабр кунлари ўтказилади.
Жорий қоидаларга кўра клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳар бир қитъа ғолиблари ҳамда мусобақани қабул қилувчи давлат қатнашади.
2018 йилги турнирда "Реал" ғолиб бўлган. "Қироллик клуби" финалда БААнинг "Ал Айн" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этган.
2019 йилги турнирда эса "Ливерпуль" (Англия, УЕФА), "Эсперанс" (Тунис, CAF), "Монтеррей" (Мексика, КОНКАКАФ), "Ианген Спорт" (Янги Каледония, ОФК) ва "Ал Садд" (Қатар) клублари қатнашади.
Қолган икки иштирокчи клублар Либертадорес Кубоги ва Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасидан сўнг маълум бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар