Клопп Вейналдумни "Ливерпуль"да сақлаб қолмоқчи
28 ноя 2020 18:15
Янгиликлар
Клопп Вейналдумни "Ливерпуль"да сақлаб қолмоқчи
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдумнинг эҳтимолий кетишига муносабатини билдирди.
"Агар у биз билан қолса, жуда ҳам мамнун бўлардим. Мени унинг ўйини тўлиқ қаноатлантирмоқда. Вейналдум тез-тез майдонга тушадиган бўлди ва буни барча сезди деб ўйлайман. Умид қиламанки, бизнинг ҳамкорлигимиз давом этади", - дейди немис мураббийи.
Олдинроқ, нидерландиялик футболчига "Барселона" ва "Интер" клублари томонидан қизиқиш бўлаётгани айтилган эди.
Вейналдум жорий мавсум АПЛ доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушди. Унинг мерсисайдликлар билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар