

Ўзбекистонлик ёш ва умидлМарказий ҳимоячи Босния ва Герцеговинанинг “Вележ” Невесине клуби сафида аллақачон дебют қилиб, чемпионат баҳсларида жамоасига ёрдам бериб келмоқда.
2007 йил 6 майда таваллуд топган бўлажак футболчи дастлабки сабоқларни Тошкентнинг “Бунёдкор” академик тизимида олди. 2016–2023 йиллар давомида пойтахт клубида мустаҳкам пойдевор қўйган Қўчқоров, кейинчалик Тошкентнинг “Дўстлик “жамоаси таркибида тажриба орттирди. Унинг легионер сифатидаги илк қадамлари эса 2025/26 йиллар мавсумида Сербиянинг “Златибор Чаетина” клубига кўчиб ўтиши билан бошланди.
Сербиядаги мактабдан сўнг ёш ҳимоячининг кейинги манзили Босния ва Герцеговина бўлди. Невесине шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Вележ” таркибига келиб қўшилган Улуғбек калта фурсат ичида жамоанинг асосий таркиб курашига қўшилди ва лига баҳсларида майдонга тушди. Клуб вакиллари ҳамда мураббийлар штаби ўзбекистонлик ҳимоячининг меҳнаткашлиги, тартибли ўйини ва юқори салоҳиятини эътироф этиб, у яқин келажакда жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бирига айланишига ишонч билдирмоқда.
— Асосий мақсадим — доимий равишда ўз устимда ишлаш, европача футбол атносферасида тажриба орттириш ва янада юқорироқ даражага кўтарилиш, — дейди ёш футболчи. — Ҳар бир спортчи сингари, менинг ҳам энг катта орзуим — кун келиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосини кийиш. Бу меҳнатларимга берилган энг олий эътироф бўлар эди.



