Суперлига. ОКМК ҳамда "Навбаҳор" Олмалиқда ҳақиқий триллер кўрсатди!

Sherzod Nurmatov
11 окт 2026, 18:10
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган ОКМК – "Навбаҳор" беллашуви якунига етди.

Суперлига

23-тур

ОКМК – “Навбаҳор” 2:2

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 16:00

Гол: Аҳмадулло Муқумжонов (Асад Собиржонов) 2’, Нодир Абдураззоқов (Гиорги Папава) 68’ – Ислом Маматказин (Диёр Холматов) 40’, Шоҳруҳ Абдураҳмонов пенальти 90+14’

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

ОКМК: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 44.Аброр Каримов, 5.Гиорги Папава, 10.Асад Собиржонов (4.Миржамол Қосимов, 90+7), 17.Нодир Абдураззоқов (21.Хазрат Турсунқулов, 82), 28.Арихиро Сентоку (30.Аброр Саримсоқов, 90), 88.Сияваш Ҳақназарий (13.Элдор Бегимов, 90), 77.Иван Пешич (9.Азиз Холмуродов, 46).

Захира: 1.Муҳаммад Убайдуллаев, 22.Саидафзалхон Ахроров, 26.Фариджон Абдуллаев, 27.Урош Койич.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Ислом Маматказин, 5.Дилшоджон Комилов, 21.Асадбек Раҳимжонов (13.Бенжамин Тейди, 80), 22.Умар Адҳамзода, 55.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 7.Руслан Жиянов (17.Муҳаммаддали Ғиёсов, 65), 8.Диёр Холматов, 30.Жасур Жалолиддинов (23.Ваня Илич, 65), 11.Ҳусайн Норчаев (28.Жоэл Кожо, 80).

Захира: 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Зафар Раҳимжонов, 16.Шукрон Йўлдошев 44.Анри Чичинадзе, 77.Муҳаммаддали Усмонов.

Огоҳлантиришлар: Асадбек Раҳимжонов (23), Гиорги Папава (28).

Четлатиш: Абубакр Ризо Турдиалиев (86).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+14. ГОЛ! Шоҳруҳ Абдураҳмонов белгиланган пенальтини голга айлантирди — 2:2! Қандай даҳшат ўйин!

90+12. Ууух! Яна пенальти! Каримов Кожони йиқитгани учун 11 метрлик белгиланди.

90+8. Кападзе эътирозлар учун қизил карточка олди.

90+7. Пенальти офсайд туфали бекор қилинди. Комилов зарбадан олдин чизиқдан кириб кетган.

90+6. ГОЛ! Иличнинг зарбасини Абдунабиев қайтарди, қайтган тўпни Комилов дарвозага киритди — 2:2!

90+3. Пенальти! Каримов Абдураҳмоновни йиқитгани учун пенальти белгиланди.

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ОКМКда 2 та ўзгариш: Сентоку ўрнига Саримсоқов, Ҳақназарий ўрнига Бегимов майдонга тушди.

89. Ууух! Адҳамзоданинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

87. Турдиалиев майдондан четлатилди ва жарима зарбаси белгиланди.

86. Бош ҳакам вазиятни VAR мониторида кўриб чиқди ва вазиятни охирди умид фоли сифатида баҳолаб, Турдиалиевни майдондан четлатди.

83. Юсуповнинг тепиб берган тўпини Ғиёсов эгаллаб олди ва бирга-бир чиқиб кетаётганида йиқитилди.

82. ОКМКда алмаштириш: Абдураззоқов ўрнига Турсунқулов ўйинга қўшилди.

81. Зарбааа! Кожонинг зарбасидан кейин Абдунабиев тўпни қайтарди, қайтган тўпни Абдураҳмонов дарвоза томон йўллади, бироқ посбон тўпни ётган ҳолда оёғи билан қайтара олди. Даҳшат вазият!

80. “Навбаҳор”да 2 та алмаштириш: Норчаев ўрнига Кожо, Раҳимжонов ўрнига Тейди тушди.

76. Ууух! Холматовнинг стандартдан берган зарбасини Абдунабиев қайтаришга эришди.

74. Каримов Абдураҳмоновга нисбатан қоидани бузган ҳолда тўпни олиб қўйди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.

73. Тўпни назорат қилиш бўйича статистика 37% га 63%, наманганликлар фойдасига.

68. ГОЛ! Папаванинг пасидан сўнг Абдураззоқов олис бурчакни нишонга олди — 2:1!

66. Ууух! Абдураҳмоновнинг пасидан сўнг Холматов жуда хавфли, аммо сал ноаниқ зарба берди.

65. “Навбаҳор”да 2 та ўзгариш: Жалолиддинов ўрнига Илич, Жиянов ўрнига Ғиёсов туширилди.

62. Адҳамзоданинг қанотдан ошириб берган пасидан кейин Ўлмасалиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

61. Абдураззоқовнинг жарима зарбасидан ичкарига ошириб берган пасидан сўнг Юсупов тўпни уриб юборди.

58. Зарба! Жалолиддинов олис масофадан ўнг оёқда зарба берди, анча ноаниқ.

56. Холматовнинг ҳаводан ошириб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

54. Маматказиннинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Норчаев тўпни қабул қилишда қийинчиликка дуч келди.

52. Адҳамзоданинг ерлатиб берган пасидан сўнг Сентоку тўпни узоқлаштирди.

50. Уух! Дилшоджон Комилов жарима майдончаси ичида ўнг оёқа ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

46. ОКМКда ўзгариш: Пешич ўрнига Холмуродов баҳсни давом эттиради.

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб — 1:1. Танаффус!

45+2. Ууух! Олмалиқликларнинг кетма-кет зарбасини меҳмонлар бартараф этишди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

45. Ууууух! Қандай вазият! Жалолиддиновнинг пасидан кейин Норчаев бирга-бир чиқиб бораётганида Абдунабиев ҳужумчига тўсқинлик қилиб, тўпни узоқлаштирди.

43. “Навбаҳор” кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтмоқда. Наманганликлар танаффусга дуранг билан йўл олмоқчи эмас.

41. Ууух! Норчаевнинг Абдураҳмоновга узатган паси жуда кучли кўриниш олди, агар Шоҳруҳ тўпни қабул қила олганида, хавфли вазият ҳосил бўларди.

40. ГОЛ! Холматовнинг бурчакдан ошириб берган пасидан кейин Маматказин бош билан олис бурчакни пойлади — 1:1!

38. Ууух! Холматовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Абдураҳмонов бош билан зарба беришига бир бахя қолди.

33. Адҳамзода Собиржоновга нисбатан жиддий қўполлик ишлатди.

28. Папава Жияновга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

26. Жалолиддиновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Абдунабиев эгаллаб олди.

23. Раҳимжонов Сентокуни очиқчасига ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

20. Зарба! Жалолиддиновнинг ерлатиб берган зарбасига аниқлик етишмади.

19. Ҳақназарий зарба йўллаш илинжида Раҳимжоновни тепиб юборди.

17. Ҳақназарий дарвоза томон келаётган зарбадан кейин тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

16. Адҳамзоданинг пасини қабул қилиб олган Норчаев йиқилди ва ҳакамга эътироз билдирмоқда.

13. Папава майдон маркази чизиғи устида Адҳамзодага нисбатан қоидани бузди.

11. Зарба! Норчаевнинг чап оёқдаги зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

9. Майдон марказига яқин ҳудудда Адҳамзода ва Каримов ўзаро тўқнашиб кетди, ҳакам зудлик билан шифокорларни чақирди.

8. Ууух! Муқумжоновнинг қанотдан ошириб берган тўпига Иван Пешич озгина улгурмай қолди, акс холда хавфли вазият юзага келарди.

5. Адҳамзоданинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

4. Ўлмасалиев қанотда Норчаевга нисбатан қўполлик ишлатди.

2. ГОЛ! Собиржоновнинг пасидан кейин Муқумжонов қанотдан ичкаригача бемалол кириб келди ва чап оёқдаги зарбаси орқали ҳисобни очди — 1:0!

1. Ўйин бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›