Суперлига. "Сўғдиёна" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди

Narzulla Saydullayev
11 окт 2026, 17:55
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 23-тур

"Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:3

11 октябрь 2026 йил. Зомин, “Зомин“ стадиони. 16:00

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Дилшод Жуманиёзов, Қувондиқ Дўшчанов, Нуркен Уразбаев

VAR ҳаками: Рустам Чориев

AVAR ҳаками: Акмал Ғиёсов

Назоратчи: Султонбек Зайлобидинов

Комиссар: Шаҳзод Холбоев

Голлар: Беҳруз Асқаров 29, - 1:0. Темурхўжа Абдухолиқов 34, - 1:1. Сардор Мирзаев 48, - 1:2 (Т.Абдухолиқов). Люпчо Дориев 68, - 2:2 (С.Мавлонқулов). Шодиёр Шодибоев 81, - 2:3 (С.Мирзаев).

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Зоир Жўрабоев, 3. Исломжон Қобилов, 6. Беҳрузбек Асқаров (10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 7. Петар Мичин (9. Зенан Займович, 82), 8. Жамшид Болтабоев (32. Нодиржон Сойибов, 46), 13. Филип Иванович, 14. Лупчо Дориев, 17. Оллаберган Каримов, 33. Шохжахон Султонмуродов (22. Абдулазизхон Абдурашидов, 46), 50. Шоҳруз Камолов (28. Самандаржон Мавлонқулов, 46).

Захира: 74. Байрам Нажафалиев, 29. Амирбек Саидов, 49. Сардор Жамолов, 77. Ойбек Нурматов.

"Локомотив": 1. Алексей Козлов, 8. Билoл Туплиев (10. Шодиёр Шодибоев, 76), 11. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 15. Александр Шушняр, 17. Сардор Мирзаев (26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 90+1), 18. Олександри Кучеренко, 23. Диёржон Туропов (70. Муҳаммадали Реймов76), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 45. Йован Нишич (14. Николай Иванов, 84), 99. Жасурбек Яхшибоев (9. Сухроб Нуруллоев, 76).

Захира: 16. Данил Бакланов, 7. Қувончбек Абраев, 22. Суннатилла Поянов, 61. Нурлан Ибраимов, .

Огоҳлантиришлар: Йован Нишич 76,

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+4. Ўйин тугади. “Сўғдиёна“ - “Локомотив“ 2:3

90+1. Ўзгариш. “Локомотив“. Мирзаев ўрнига Йўлдошев тушди

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшилди

84. Ўзгариш. “Локомотив“. Нишич ўрнига Иванов тушди

82. Ўзгариш. “Сўғдиёна“. Мичин ўрнига Займович тушди

81. ГОЛ! ШОДИЁР ШОДИБОЕВ! Навбатдаги супергол! Мирзаевдан тўпни қабул қилиб олган Шодибоев чап қанотдан тўпни дарвозага йўллади, Митрович тўпни қайтара олмади - 2:3.

76. Огоҳлантириш. “Локомотив“. Йован Нишич

74. ЗАРБАААА! Дориевдан навбатдаги зарба, Козлов тўпни қайтарди!

68. ГОЛ! ЛЮПЧО ДОРИЕВ! Ўнг қанотдан Мавлонқулов узатган тўпни эгаллаб олган Дориев жарима майдони ичидан супергол урди 2:2!

66. Ўзгаришлар. “Локомотив“. Яхшибоев, Туропов ва Туплиев ўрнига Нуруллоев, Реимов ва Шодибоев тушди

61. Иккинчи таймда жуда фаол ўйнаётган Туплиев ҳозир Ивановичдан қочиб кетганида бирга бир вазиятга чиқиб кетарди, Филип тўпни олиб қўйди

57. ЗАРБА! Мирзаевнинг кучли зарбасидан кейин Митрович тўпни қайтарди!

53. ЗАРБААА! Сойибовнинг зарбаси рекошет орқали дарвозага борди, Козловдан сейв

48. ГОЛ! САРДОР МИРЗАЕВ! Супергол! 1:2. Абдухолиқовдан ажойиб узатма, Мирзаевдан супергол!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. “Сўғдиёна“. Султонмуродов, Болтабоев, Камолов ва Асқаров ўрнига Абдурашидов, Сойибов, Мавлонқулов ва Қаҳрамонов тушди

45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

45+1. ЗАРБА! Нишичнинг зарбаси йўлига Қобилов тўғаноқ бўлди!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

40. Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда, ҳисоб ўйинга мос

34. ГОЛ! ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ! 1:1. Туропов тўпни рақибдан олиб қўйиб Яхшибоевга оширди, Жасурнинг зарбаси ҳимоячига тегиб Темурхўжага борди, Абдухолиқов яқин масофадан гол урди.

31. ЗАРБА! Туплиевнинг жарима майдони ичидан тепган тўпини Митрович ушлаб олди!

29. ГОЛ! БЕҲРУЗ АСҚАРОВ! 1:0. Нишичнинг ноаниқ тўп узатишидан кейин Козолов тўпни қайтарди, тўп тўғри Асқаровга борди, Беҳруз осонгина бўш дарвозани ишғол қилди.

28. ЗАРБААА! Дориевдан кучли зарба ва Козловдан навбатдаги сейв!

24. УХХХХ! Яхшибоевдан ажойиб узатма, Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

17. Зарба! Дориевнинг зарбасидан кейин яна Козлов ўз ўрнида

16. Зарба! Бурчак тўпидан кейин Болтабоев зарба берди, анча ноаниқ

13. “Локомотив“ бурчак тўпига эга бўлди, аммо фойда чиқмади

7. Зарба! Дориевнинг жарима майдони ёнидан йўллаган кучсиз зарбасидан кейин Козлов тўпни ушлаб олди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

— Учрашув соат 16:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia