

Бу ҳақда The Touchline нашри X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.
Манба бераётган хабарга кўра, "қаймоқранглилар" кийиниш хонасида бўлиниш юзага келмоқда. Жамоага айнан қандай мураббий кераклиги борасидаги қарашлар бир-бирига қарама-қарши бўлиб қолган. Тaъкидланишича, "Реал"нинг собиқ мураббийи Хаби Алонсо ҳаддан ташқари мураккаб тактик ёндашуви сабабли истеъфога чиқарилган эди, энди эса Моуринью тактик чуқурлик ва пухта режанинг йўқлиги учун танқид қилинмоқда.
Португалиялик мутахассис "Қироллик клуби"ни ёзда ўз қўлига олган эди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



