UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26А Серия клуби Хуммельс билан шартнома имзоламоқчи  0 15:59Англия терма жамоаси Евро-2024даги ғолиблик учун 11 миллион евро миқдорида бонус олади  0 15:25Вирц шу ёзда "Байер"дан кетмайди. "Бавария", "Реал", "Барса" ва АПЛ клублари у билан 2025 йилда шартнома имзолашга уриниб кўради  0 14:56Васкеснинг "Реал"даги келажаги маълум  3 14:27"Бавария" Германия терма жамоаси футболчиси билан янги шартнома имзолади  0 14:05"Нефтчи" ва "Сурхон" ўртасидаги қизиқарли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:34"Ростов" 250 минг доллар эвазига Тожикистон терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади  7 13:07"Ўйин олди машғулотини ўтказдим, стадионга келдим ва кийим алмаштириш хонасида либосим йўқлигини билдим" - "Сурхон" футболчиси  17 12:29Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин эди, аммо унга иккита нарса ҳалал берган  3 11:55Бразилия терма жамоаси футболчиси Роналдиньонинг гапларига жавоб қайтарди  11 11:28Артем Довбик фаолиятини АПЛнинг Топ жамоасида давом эттириши мумкин  1 11:00Спаллетти кечаги камбекдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 10:31Ямаль Европа чемпионатида 40 йиллик рекордни янгилади  10 10:02Февзи Давлетов: «Оғир учрашув бўлди»  4 09:34Тўртта қизил ва иккита пенальти белгилаган «Қизилқум» — «Андижон» учрашуви ҳакамлиги Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан алоҳида кўриб чиқилади  44

Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар" Янгиликлар

Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"

Уларнинг ҳаммаси ҳам – жанжалларсиз ва чиройли тарзда амалга ошмаяпти.

Мавсумнинг кульминацион қисмига етиб келдик, десак муболаға бўлмас. Чемпионлар Лигаси финалчилари маълум, миллий чемпионатларда саноқли турлар қолди. Мавсум якунланиб, ҳамма "ёзги таътилга" чиқиб кетмасидан ушбу мавзуга эътибор қаратишни лозим топдик. Ким нимага эришдию, ким нимага улгурмади... 


Томас Тухель ва "Бавария"

"Бавария" учун жорий мавсум чинакамига омадсиз бўлди, аммо бунда бор айбни фақатгина Тухелга юклаб қўйиш адолатдан бўлмайди. Қизиғи, клуб раҳбарияти ҳам мураббийни қўллаб-қувватлаши сезилмади. Чемпионлар Лигаси чорак финалидан олдин клубнинг фахрий президенти очиычасига Хаби Алонсони таклиф қилиш масаласини, жамоа ярим финалга чиққанидан кейин эса – Нагельсманн "Бавария"ни эмас, терма жамоани танлаганидан афсусдалигини муҳокама қилди. "Реал" билан муҳим баҳсдан аввал эса – Томас ёш футболчилар билан яхши ишламаслиги, уларнинг ўсишига замин яратмаслиги бўйича танбеҳ берди.


Тушунарли, Томасни ишга аввалги раҳбарлар таклиф қилишган. Ҳозирги бошлиқлар ўзларининг одамларини қўйишни маъқул кўришади, бироқ клубнинг амалдаги бош мураббийига кенг омма олдида бундай муносабатда бўлиш... Эътиборлиси, мураббий шундай ҳолатда ҳам ЕЧЛ ярим финалигача етиб борди ва "Реал" билан тенгма-тенг курашди.

Клуб тарихидаги энг яхши мураббий бўлмасада, Тухель Мюнхенни боши эгик ҳолда тарк этмайди. Мураббий де Лигтни захирага ўтқизиб қўйди ва хатоларига қарамай, Кимга ишонч билдирди. Айнан Томас жамиоага келгач, бир қанча футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи йўқолди ва умумий олганда, Тухель кийиниш хонасида етарли авторитетга эга бўла олмади. Ҳозирча бир қанча мураббийлар Бавария" таклифини рад этиб улгуришди, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бироқ вазият ўзгариб қолган тақдирда ҳам Тухель клубдан ўзи кетиши зарур. Сизни кўришни исташмаса, у ерда узоқ қолиш нотўғри қарор бўлади.


Юрген Клопп ва "Ливерпуль"

Клоппнинг "Ливерпул"даги охирги мавсуми ҳақида кўп гапирилди. Клуб мухлислари жамоа ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда зафар қучиб, мураббий билан чиройли тарзда хайрлашишини орзу қилишганди. Мавсумнинг маълум қисмига келиб, буни уддалаш ҳам мумкиндек кўрина бошлади, аммо ҳал қилувчи паллага келганида... 

Юрген клубдан кетишини эълон қилганида, унга бўлган меҳр-муҳаббатнинг қанчалик даражада эканлигини яққол кўриш мумкин бўлди. Ахир айнан у "қизиллар"ни Европа – "Реал" учун ЕЧЛдаги ва "Ман Сити" учун АПЛдаги асосий рақобатчига айлантира олди. Маълум юутқларга эришди, тўғри мухлис зоти доимо кўпроғини кутиб яшайди, лекин – чемпионат олтин медаллари ва еврокубокдаги ғалаба тарихда қоладиган натижа. Клубда инқироз даври бошланганида "мен "Ливерпуль" билан ажойиб даврни бошдан ўтказдим, энди борақолай", деб бошқа яхшироқ вариантни танлаб кетмади. Келажакда ажойиб жамоа бўла оладиган топ-лойиҳага тамал тошини қўйиб кетмоқда. 

Тўғри, "Ливерпуль" фақатгина Лига Кубогини қўлга киритди, қолган мусобақалардан чиқиб кетди, чемпионатда бор йўғи кучли учлик учун курашмоқда. Бироқ шу ўринда Клопп жароҳатлар туфайли мавсумнинг каттагина қисмини фақатгина клуб академияси тарбияланувчилари билан ўтказганини унутмаслик зарур. Қайтадан қурилаётган жамоа бирданига барча совринларни қўлга кирита олганида, ПСЖ ҳеч бўлмаса 2-3 та ЕЧЛ кубогини музейига обориб қўйган бўларди.  

Орада Салаҳ ва Клопп ўртасида можаро юз бергандек бўлди, аммо тажрибали мураббий барчасини тезда ҳал қилди: "Биз Салаҳ билан бир-биримизни анчадан бери биламиз ва айнан шунинг учун аразлашиб юришимиз имконсиз", деди. Олдинда "Астон Вилла" ва "Вулверхэмптон" билан ўйинлар кутиб турибди. Бу икки баҳсда "Ливерпуль" шундай ёрқин футбол намойиш этиши керакки, барча Клопп даврини соғинч билан эслаганда ана шундай чиройли футбол ёдига тушсин.


Марко Ройс ва "Боруссия"

Марко Дортмундда таваллуд топган ва "Боруссия"да катта бўлган. Фаолияти давомида фақатгина шаҳарни алиштирди, клуб номини эмас – 2012 йилда эса "қора-сариқлар" сафига қайтган ва бошқа ҳеч қаерга кетмади. Содиқлик тимсолига айланган Ройснинг фаолиятига ҳавас билан қараш учун совринларнинг йўқлиги ҳам ҳалақит қилмаяпти.

Ёзда хайрлашишга тўғри келади – бу ҳақида эълон қилиб улгуришди. Шартнома муддати якунига етади ва томонлар уни узайтирмоқчи эмас – Ройснинг ёши ўтиб бормоқда, жароҳатлар ҳамон уни безовта қилиб келмоқда ва ёшларга йўл бериш вақти ҳам келгандек.

Марконинг ҳикояси ўтган мавсум ажойиб якунланиши мумкин эди. "Боруссия" охирги турига Бундеслига етакчиси сифатида етиб борди. Бироқ аламли тарзда бош соврин "Бавария"га насиб қилди. Бу мавсум эса ҳеч ким кутмаганида "арилар" ЕЧЛ финал йўлланмасини қўлга киритишди. Рақиб "Реал" бўлса ҳам ушбу вазиятдан максимум фойданалиш шарт. Ройс бунга лойиқ.


Стефано Пиоли ва "Милан"

Жамоага титулни қайтарди, аммо стабиллик бера олмади. Леаунинг имкониятларидан максимум фойдаланди – бироқ "Рафа вазиятлардан фойдалана олмайди" деган тағмани олиб ташлай олмади. Яқиндаги трансфер кампанияси эса мураббийнинг зарарига ишлади. Ўтган ёздаги трансфер бозоридаги фаоллик, жамоадан катта натижалар кутилишига сабаб бўлди. Ўтган мавсум муваффақиятли бўлмаган бўлсада, ЕЧЛ ярим финали камчиликларга кўз юмишга сабаб бўлди. Янги футболчиларни сотиб олдик – энди ҳаммаси яхши бўлади.

Ўхшамади. Келганларнинг ҳаммаси ҳам ўйнаб кета олмади, фойдали иш коэффициенти баланд бўлмади ва майдон марказидаги муаммолар ҳал бўлмади. Стефано бу камчиликни ҳал қилгунча, клуб еврокубоклардан чиқиб кетди ва мавсум финал қисмига келибгина 2-ўринга кўтарилиб олди.

Жамоа яна совринларсиз қолмоқда. Европа Лигаси 1/4 финалида "Рома"га имконият бой берилиши ва медаллар учун курашдаги ишончсизлик, мутахассис билан хайрлашишга туртки бўлди.

Тухель каби "россонери" яхши мураббийни йўқотаётганини тушунтириш. Охирги тўрт ўйинда 0 ғалаба ва "Интер"га бой берилган дерби – 1:2. "Торино" ва "Салернитана"га қарши ўйинларда ёрқин ғалаба зарур.


Килиан Мбаппе ва ПСЖ

Форвард ПСЖ даражасидан ўтиб кетганига анча бўлди, бироқ айнан парижликлар билан тарихий ютуқларга эриша олишига умид қилганди. Айнан шу ўй билан у икки йил аввал "Реал" таклифини рад этганди. Хатолардан хулоса чиқаришнинг ўрнига "шайхлар" пулларни сочишда давом этишди ва жамоанинг ички муҳити ёмонлашаверди. Эндиликда Килиан вазиятга реал қарашни бошлади – замонасининг энг зўр футболчиси бўлишнинг бошқа йўли йўқ, имкони бор барча совринларни қўлга киритиш учун унга кучли клуб зарур. Унинг Мадридга кўчиб ўтиши деярли ҳал бўлган масала (Килиан ўзига уй ҳам топиб қўйган).



ЕЧЛдаги ғалаба Мбаппе Парижни қирол сифатида тарк этиши учун замин бўларди ва ҳеч ким ортиқча гап гапира олмасди. Бу "Пари Сен-Жермен" тарихида ҳам янги саҳифа очилиши бўларди. Жан-жаллар, келишмовчилик ва ақлбовар қилмас воқеаларга бой бўлган йўлнинг чиройли якуни бўларди. Узоққа бормайлик, мавсум аввалида форвардни таркибдан четлатишган ва йил давомида уни асосий таркибга яқинлаштирмоқчи эмасдилар – у эса майдонда барчасига жавоб берган бўларди, бироқ ўхшамади. Килиан ПСЖ футболчиси сифатида "Парк де Пренс"даги охирги ўйинида гол урди, бундан кейин бўладигани янги тарих бўлади.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
13 май 17:25:36
MuhlisUz
negmat karabaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узбекистон u-14 - Армения u-14 соат 17:00 https://www.youtube.com/live/qTmeJrxarfc?si=RvfMRi11K3yHtuLg
Rahmat!
+1   
13 май 17:38:06
fff
Marko roys jarohat olmagandami ex. U futbolchi va inson sifatida hurmatga loyiq
+1   
13 май 16:55:41
negmat karabaev
Узбекистон u-14 - Армения u-14 соат 17:00 https://www.youtube.com/live/qTmeJrxarfc?si=RvfMRi11K3yHtuLg
   
13 май 21:36:11
ManCity vs Jerona
Эски дустлар тожни сари уларррр
   
13 май 19:14:23
negmat karabaev
MuhlisUz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
G'alaba, Uzb - Arm 2:1
Ха,курдим. Яхши уйнашди болар. 3 та уйин 3 галаба. Мусобакани ютишди менимча.
   
13 май 18:50:11
MuhlisUz
negmat karabaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узбекистон u-14 - Армения u-14 соат 17:00 https://www.youtube.com/live/qTmeJrxarfc?si=RvfMRi11K3yHtuLg
G'alaba, Uzb - Arm 2:1
   
13 май 16:57:11
Man_Utd Norin
MYu ten hag bilan ham xayrlashsin
-1   
13 май 21:28:07
Лутфулла
Аллегри ва Ювентус
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика