Кэррик: “Бу ғалаба Оле учун”
24 ноя 2021 08:00
Янгиликлар
Кэррик: “Бу ғалаба Оле учун”
Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида ўтган “Вильярреал” – МЮ баҳсидан (0:2) кейин “қизил иблислар” мураббийи сифатида дебютини ўтказган Майкл Кэррик ўз фикрларини бўлишди.
“Ўйлашимча, алмаштиришлар катта таъсир ўтказди. Де Хеа бизни ўйинга қайтарди. Футболчилар ва клуб учун қойилмақом кеча. Бу бутун таркибнинг ғалабаси, улар яхши футболчилардан йиғилган ажойиб гуруҳ. Ҳамда бу ғалаба Оле учун деб айтишим мумкин.
Санчо учун жуда хурсандман. Тинимсиз меҳнат қилди, ҳатто тўпсиз вазиятларда ҳам майдонда бор кучини берди. Бугун у ўз ўйинининг иккала жиҳатини кўрсатди ва тўп киритди.
Менга ёқди. Мени қўллаган, ёрдам берган мураббийлар штабимга раҳмат айтишим лозим. Бу менинг кечам эмас, балки футболчиларники бўлди. Бу янгича бошланиш”, дейди Кэррик.
Ўхшаш янгиликлар
14:04
Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин" 11
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар