Кьеллини - "Милан" ҳақида: "Тўққиз нафар янги футболчи билан скудеттони қўлга киритишмайди"
07 авг 2017 11:41
Янгиликлар
Кьеллини - "Милан" ҳақида: "Тўққиз нафар янги футболчи билан скудеттони қўлга киритишмайди"
"Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини янги мавсумда "Милан"нинг скудетто учун имкониятларига баҳо берди.
"Ювентус" ҳар йили ўзида куч топади, олдига мақсад қўйиб, уларга эришади, аммо бу қийинлашиб бормоқда. Жамоалар сизга бошқача тайёргарлик кўришади. Скудетто учун ким даъвогар? Менимча "Наполи". Жамоа кучли кўринмоқда. "Милан"? Улар 9 нафар янги футболчи харид қилишди. Шунча ўзгариш билан скудеттони қўлга киритиб бўлмайди" - дейди Кьеллини.
А Сериянинг янги мавсуми 19 август куни старт олади. "Ювентус" биринчи турда "Кальяри"га қарши, "Наполи" эса "Верона" билан ўйнайди. Янгиланган "Милан" 21 август куни "Кротоне" билан курашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар