

"L'Equipe" хабарига кўра, 24 ёшли грузиялик футболчи ушбу ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Саудия Арабистонининг "Неом" жамоаси Грузия терма жамоасини сафига қўшиб олмоқчи.

Саудия Арабистони клуби раҳбарияти футболчи учун тахминан 40 миллион евро тўлашга тайёр. Алоҳида айтиш жоиз, Микаутадзега "Бёрнли" ва "Вильярреал" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жорж Микаутадзе ўтган мавсум "Лион" таркибида Франция чемпионатида 34 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 6 та голга ассистентлик қилган.



