UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  1 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 00:00Лига 1. Ҳусанов ва "Ланс" "Ренн" меҳмони бўлмоқда, ПСЖ эса ўз уйида "Тулуза"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  11 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  16 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0

Катанец ўйлаган "эксперимент" ўхшамади (таҳлил) ёхуд Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни мағлуб эта олмаганига 5 сабаб Янгиликлар

Катанец ўйлаган "эксперимент" ўхшамади (таҳлил) ёхуд Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни мағлуб эта олмаганига 5 сабаб

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги дастлабки учрашувда Сурия терма жамоаси билан дуранг ўйнади. Биз эса терма жамоамиз нима сабабдан Сурияликларни мағлуб эта олмаганини таҳлил қилдик.

1-сабаб

Асосий таркиб ва Шомуродовнинг йўқлиги

Сурия терма жамоаси қарши кечган учрашувда Шомуродов йўқлиги яққол сезилди. Шомуродов каби тезкор ва очиқ зоналарни қидирувчи футболчининг йўқлиги ҳужумдаги самардорликга салбий таъсир ўтказди. Катанец Уруновни ҳужумчи сифатида ўйнатиш қарори ўзини оқламади. Остон нимага қодир эканлигини барчамиз яхши биламиз ва уни ўз позициясига қайтариш энг тўғри қарор бўлади. Шунингдек кеча ҳужум чизиғидаги футболчиларимиз кўпроқ индивидуал маҳоратга таяниб қолишди ва шу ҳолат ҳам бизнинг фойдамизга ишламади. Машарипов тўпни ўзида кўпроқ ушлаб юборди ва айнан шу вазиятда суриялик ҳимоячилар ўз позицияларига қайтиб олишга улгуришди. Бироқ Машарипов ва Сайфиев қанот жуда актив бўлди, айниқса биринчи бўлимда. Сайфиевни кўпчилик танқид қилмоқда, аммо у кўп меҳнат қилди ва барча вазиятларда бирдек самарали ва фойдали ўйнаш иложсиз

2-сабаб

Ўзгаришлар

Иккинчи таймда бошланишидан аввал ўнг қанотдаги иккита "хожи"лар захирага олинди. Алижоновнинг захирага олинганининг сабаби аниқланмади. Эркинов эса биринчи таймда ҳужумда анча фаол бўлди, аммо Файзуллаевга ҳам ўйин вақти бериш кераклиги сабабли Эркинов захирага олинди. Аббосни кўпчилик асосий таркибда кутганди, аммо у ўйини захирада бошлади, кўпчиликнинг фикрига кўра Файзуллаев асосий таркибдан жой олиш керак. Игорь Сергеев эса жуда  кеч ўйинга қўшилди. Шунга қарамай Сергеев жуда самарали ўйнади ва у майдонга тушганидан сўнг рақиб дарвоза майдончасига оширилган паслар сони кескин кўпайди. Сергеев иккинчи қаватда яхши ўйнашини биламиз ва у бир вазиятда боши билан яхши зарба берди, аммо кечаги учрашувнинг энг яхши футболчиси дея тан олинган Сурия дарвозабони зарбани бартараф этди. Кейинги учрашувда Остонни қанотга ва Сергеевни ҳужумга қўйсак, терма жамоамиз ташкил этаётган ҳужумлар самарадорлиги кескин ўсишига ишонаман.


3-сабаб

Бир хил услуб

Терма жамоамиз кўпроқ ҳужумкор услубда ўйнайдиган жамоаларга қарши ўзини қулай ҳис қилади. Сурия эса бундай жамоа эмас, улар ҳам биз каби иккинчи рақам ва тартибли ҳимоя тарафдори. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйнашга интилмайди. Шу сабаб кечаги ўйинимизда тушунарсиз ва нурсиз бўлди.

4-сабаб

Рақибнинг тартибли ўйини

Терма жамоамиз лидердларидан бири Отабев Шукуров учрашувдан якунланганидан сўнг айтиб ўтганидек "Биз Сурияни ҳар қандай ҳолат ва таркиб билан мағлуб этишимиз керак", аммо тан олиш керакки Сурия терма жамоаси жуда тартибли ҳимояланди ва деярли хато қилмади. Терма жамоамиз бутун ўйин давомида бор йўғи икки маротаба дарвозага аниқ зарба беришди, аниқ йўлланган яна 3та зарбамиз суриялик ҳимоячилар томонидан муваффақиятли "блок" қилинди.

5-сабаб

Индивидуал маҳоратга таяниш

Кечаги учрашув кўп жиҳатлар ва ҳужумларимиз футболчиларнинг индивидуал маҳоратига таянилди. Таркибимизда креатив футболчиларнинг кўплиги бу албатта яхши ҳолат, аммо креативлик ҳар доим ҳам стабил ўйин кафолати эмас. Қайсидир футболчи бир учрашувга кучлироқ ўйнаб бориши ёки аксинча ўйини қовушмаслиги ҳам мумкин. Шу сабаб жамоавий ўйинни кучайтириш керак. Сречко Катанец эса кеча ушбу муаммони тан олди умид қиламизки у ушбу масалани тез орада бартараф этади

Хулоса: Катанец кеча ўзига ўзи муаммо яратди. Катанец ўйлаган "эксперимент" ўхшамади. Ҳа, Сурия ҳам яхши ҳимояланди, аммо улар "идеал" ўйин ўтказишмади. Бунга далил, биз яратган бир нечта хавфли вазиятлар. Терма жамоамиз бундан яхшироқ ўйнай олиши аниқ ва Ҳиндистонга қарши учрашувда умуман бошқа жамоани кўришимизга умид қиламан. Олға, Ўзбекистон

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика