Кассано: "Роналду ҳеч қачон Месси бўла олмайди"
23 апр 2020 16:23
Янгиликлар
Кассано: "Роналду ҳеч қачон Месси бўла олмайди"
"Реал" ва Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Антонио Кассанодан Роналду ва Мессидан бирини танлашни сўрашди.
Собиқ футболчининг фикрича, Роналду аргентиналик билан рақобатлаша олмайди.
- Роналду ҳеч қачон Мессидек истеъдодга эга бўла олмайди. У Месси эмас. Криштиану ҳеч қачон Марадона, Жордан ёки Федерер бўла олмайди. У истеъдодли инсон, аммо туғма даҳо эмас, - дейди Кассано.
Месси 6та "Олтин тўп"ни қўлга киритган дунёдаги ягона футболчи саналади.
32 ёшли аргентиналик жорий мавсум 29та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар