Касильяс сардор сифатида ЕЧЛ, Жаҳон ва Европа чемпиони бўлган учинчи футболчи
25 май 2014 17:24
Янгиликлар
Касильяс сардор сифатида ЕЧЛ, Жаҳон ва Европа чемпиони бўлган учинчи футболчи
«Реал» дарвозабони Икер Касильяс сардор сифатида Чемпионлар лигаси, Европа ва Жаҳон чемпионатини ютган учинчи футболчига айланди.
Касильяс Испания терма жамоаси сафида 2008 ва 2012 йилларда Европада, 2010 йилда эса Жаҳонда тенгсиз бўлганди. Бу йил эса «Реал» сардори сифатида Европа Чемпионлар лигасини ютди.
33 ёшли дарвозабон 2000 ва 2002 йилларда ҳам ЕЧЛни қўлга киритган, бироқ ўшанда Икер сардор эмасди.
Олдинроқ бундай натижага Франц Беккенбауэр («Бавария» ва Германия терма жамоаси) ва Дидье Дешам («Марсель» ва Франция терма жамоаси) эришишган.

Фикрлар