Канте бир ойдан ошиқ вақтни майдон ташқарисида ўтказади

Sherzod Nurmatov
26 авг 2022, 22:05
Франциялик футболчи жароҳат олган.

"Челси" ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда "кўклар" бош мураббийи Томас Тухелга асосланиб "Sky Sports" нашри хабар бермоқда.

Футболчининг тикланиши учун тўрт ҳафтадан кўпроқ вақт керак бўлади. Шу тариқа, 31 ёшли ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан октябрь ойида майдонга қайтади.

Олдинроқ "Челси" "Милан" вингери билан шартнома имзолаш устида ишлаётгани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›