Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"
08 окт 17:27
Янгиликлар


Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"
Ҳар бир учрашув мен учун футболчилик давримда ҳам, ҳозир ҳам қийин. Ҳеч қачон тайёр бўлмаган ҳолда майдонга туша олмайсиз. Шу сабаб доимо футболчиларга максимал тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлайман. Ҳаттоки ўртоқлик учрашувларида ҳам.
- Кувайт билан ўйинга футболчиларни сиз чақирмагансиз. Эртанги ўйин нимани англатади?
- Биламиз иккита ўйинга чақирилган ўйинчилардан фойдаланамиз. Икки кун олдин келдик. Таркибимизга чақирилган футболчилар юз фоиз кучи билан ўйнашларига ишонаман. Бундан ташқари бизда кўпгина жароҳат олган футболчилар бор. Биз 90 дақиқа ҳужум қилмаймиз, лекин ҳужумкор ўйин намойиш этамиз.
- Эртага асосий таркибни аниқлашда Тимур Кападзе ёрдамидан фойдаланасизми?
- Албатта, мураббийлар штаби билан маслаҳатлашган ҳолда асосий таркибни аниқлаймиз. Бугун кечқурун ҳам футболчилар билан гаплашиб оламан.
- Турғунбоев ва Эшмуродов бугун терма жамоага чақирув олишди. Бунга сабаб нима?
- Терма жамоанинг олдинги барча ўйинларини кўриб чиқдим. Мана шу икки футболчини йиғинга чақиришларини ЎФАдар сўрадим. Бизда яна икки футболчи жароҳат туфайли сафдан чиқишди. ЎФА бу ҳақда расман эълон қилади.
- Тимур Кападзе сизга қанча муддат ёрдам бериши керак деб ўйлайсиз?
- Тимур Кападзе билан биргаликда иш олиб боряпмиз, ўйин фалсафаларимиз ўхшаш. У сизга ишламайман деб айтдими (кулиб)? У ҳозир биз билан менга ёрдам бермоқда. Балки биз яна маҳаллий мураббийни штабга жалб қилармиз. Мен ўтган матбуот анжуманида ҳам айтдим: маҳаллий мураббий бўлишини ўзим ЎФАдан сўраганман.
- Италиялик кўплаб буюк мураббийлар билан ишлагансиз Сакки, Липпи, Капелло ва Анчелотти. Улардан энг яхши жиҳатларни олганмисиз?
- Улар нафақат Италия, балки дунё футболини ўзгартириб юборган мураббийлар ҳисобланишади. Умид қиламанки, улардан яхши жиҳатларини олганман.
- Ўзбекистон терма жамоаси 3-4-3, 4-3-3 каби тактикаларда ўйнаган. Сиз кўпроқ қайси тактикани қўллайсиз?
- Тактик услублар бу шунчаки рақамлар холос. Уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш ҳимоявий кўринса-да, аслида ҳужум бошлашда тезкорликка эришишга имкон беради. Мен учун муҳими — майдондаги 11 футболчи бир-бирини қанчалик тушуна олиши. Фаолиятим давомида буюк мураббийлар билан ишладим, улардан кўп нарса ўргандим.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Trenega ham fudbolchilaga ham omad yor boʻlsin !!!
Олдинги ишлаган жойини текшириб нима киламиз энг асосийси у уфани режасини бажаришга ердам беришга рози булган энди кандай бажармади буни вакт курсатади
Manga muximi shu.
Masalan . Otto rexager