UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  1 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  6 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  101 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  6 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9

Камолиддин Тожиев: "Захирадагилар борасида етишмовчилик бор" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Захирадагилар борасида етишмовчилик бор"

2 апрель куни Ўзбекистон Суперлигаси доирасида ўтказилган "Пахтакор" — "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг бекободликлар ҳимоячиси Камолиддин Тожиев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида фикрингиз...

— Ўйинни барчангиз кўрдингиз, яхши баҳс бўлди. Бизнинг олдимизга 2-3 зонада "Пахтакор" футболчиларини кутиб олиш вазифаси қўйилганди. Шунингдек, уларга камроқ бўш жой қолдириш керак эди. Бунга эса бироз кучимиз етмай қолди. "Пахтакор" барибир кучли жамоа. Барча футболчилари жуда кучли. Қўлимиздан келганича ўйнадик. 

Учрашув давомида футболчилар томонидан ҳам, мураббий томонидан ҳам эътирозлар бўлди. Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

— Ҳакам ҳақида гапириш нотўғри бўлади. Уларнинг ҳам назоратчилари бор. Ўзлари кўриб, хулоса қилишсин. 

"Металлург"да 1-турдан сўнг мураббий алмашди. Aйни вақтда жамоада ички ҳолат қандай?

— Ички муҳит яхши. Жасур Aбдураимов барча билан 8-10 кун ичида гаплашиб олиб, машғулотлар ўтказди. Бироз захирадагилар борасида етишмовчилик бор. Насиб қилса, 2-даврада анча яхши бўлади. 

Оғабек Самисов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика