UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  1 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  6 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  69 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  1 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  3 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  1 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  1 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  3 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3

КАМЕРУН - ХОРВАТИЯ 0:4. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

КАМЕРУН - ХОРВАТИЯ 0:4. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Камерун ва Хорватия ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
Камерун - Хорватия 0:4
19 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Педро Проэнса (Португалия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Бертино Миранда (Португалия), Хосе Триго (Португалия)
Захира ҳаками: Уолтер Лопез (Гуатемала)

Голлар
: Олич (11), Перишич (48), Манжукич (62, 73)

Камерун: Итанже, Ассу-Экото, Нколоу, Сонг, Муканжо, Абубакар (Вебо, 70), Чупо-Мотинг (Салли, 75), Чежоу (Ноенку, 46), Мбиа, Энох, Матип.

Хорватия: Плетикоса, Праньич, Перишич (Ребич, 78), Чорлука, Ракитич, Ловрен, Модрич, Срна, Манжукич, Олич (Эдуардо, 69), Самир (Ковачич, 72).

Огоҳлантириш
: Эдуардо (90)

Четлатиш
: Сонг (40).
 
                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ХОРВАТИЯ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ!


90`
Камерунлик футболчилар ўзаро келишмай қолишди. Ассу-Экотто жамоадошига "калла" қўймоқда! ЎЗИНГНИ БОСИБ ОЛ! Нималар қилмоқда булар бугун?

90` Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди. Қўиб берилмаса ҳам бўларди..

90`
Эдуардо сарик карточка ишлаб олди.

89` Камеруннинг ҳужуми! Бу сафар энди африкаликлар гол ура олишмади.

88`
Нималар қилмоқда бўлар-а? Гол ур! Наҳотки гол эмас? Ребич ва Ракитич деярли дарвозабон билан яккама-якка қолишган эди. Аммо Ракитичнинг зарбаси дарвозага кирмади.

87`
Жамоалар юриб футбол ўйнашмоқда. Ортиқча ҳаракатларсиз. Лекин шундай бўлсада Хорватия хавфли ҳужумларни ташкил эта олмоқда. Лекин якуний зарбани анча чузиб юборишмоқда.

85`
Мукенжада қандай имконият! Камерун ҳисобни қисқартириш учун яхши вазиятга эга бўлган эди.

84` Камерун тақдирга тан берди. Хорватия эса иштиёқсиз ҳужумлар ташкил этмоқда. Бошқа гол ургиси келмаётгандек.

82`
Хорватиянинг навбатдаги ҳужумлари. Эдуардо қулай имкониятдан фойдалана олмади.

80`
Хорватия истаганича ҳужумлар ташкил этмоқда голлар киритмоқда. Александр Сонгнинг қилган хатоси жамоаси учун анчагина қимматга тушмоқда. Йўқ жойдан қизил ишлаб олгани чакки бўлди ушбу футболчини.

78`
Хорватия таркибида сўнгги ўзгариш. Иван Перишич ўрнига Ребич майдонга тушди.

75`
Камерун таркибида ўзгариш. Чупо-Мотинг майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Эдгар Салли майдонга тушди.

73` ГООООООООООООООООООООООООЛ! МАРИО МАНЖУКИЧ! Эдуардонинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Итанже қайтарди. Лекин қайтган тўпни Марио Манжукич бўш қолган дарвозага қийинчиликсиз киритди ва ҳисобни янада йириклаштирди!


72`
Хорватия таркибида ўзгариш. Самир ўрнига Ковачич тушди.

70`
Винсент Абубакар ўрнига Пиерре Вебо майдонга тушди.

69`
Ивица Олич майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Эдуардо майдонга туширилди.

68`
Хорватия деярли ўйин тақдири ҳал этди. Буёғига бемалолчилик.

66`
Камерун олдинда борди ва ҳужум ташкил этди. Лекин уларнинг ҳужумлари самарасиз якунланди. Хорватия эса тезда қарши ҳужумда ўйнади. Перишичга бу вазиятда бироз тезлик ва аниқлик етишмади. Акс ҳолда ҳисоб янада йириклашиши мумкин эди...

64`
Хорватия бугун маҳорат эвазига рақибини енгмоқда. Нико Ковач жамоаси жуда ақлли ва тартибли футбол кўрсатишмоқда.

62` ГООООООООООООООООООООООООООООООО! МАРИО МАНЖУКИЧ! Даниэль Праньичнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Марио Манжукич боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:3!


61` Олич, Манжукич
ва Перишич бугун Камерун ҳимоясини анча ишлашга мажбур қилишмоқда.

59` Жамоа сардори дарвоза томон зарба йўллади. Жонли девордан ўтган тўп дарвозага аниқ бормади.

58` Хорватия хавфли нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди. Перишичга нисбатан қоида бузилган эди. Тўп олдида Ракитич, Срна, Перишич.

56`
Хорватия ҳужум ташкил этди. Срна ва Модричнинг фаоллиги эвазига юзага келган бурчак тўпидан унумли фойдалана билишмади.

54`
Камерун таслим бўлмоқчи эмас. Курашмоқда. Ҳали вақт борлигини улар жуда яхши тушуниб туришибди.

52`
Ҳозиргина майдонга тушган Неонкунинг кучли зарбаси хавфли кўриниш олди!

50` МАРИО МАНЖУКИЧ!
Хорватия жонланди! Марио Манжукич дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва зарба йўллади. Лекин зарбага бироз анилик етишмади. Ҳисоб йириклашиши мумкин эди-я...

48` ГООООООООООООООООЛ! Перишич! Қойил, Перишич! Иван тўпни майдон маркази олдида рақибидан олиб қўйди ва чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига кириб борди ва ҳисобни 0:2га етказди!

47`
Камерун таркибида ўзгариш руй берди. Чежоу ўрнига Ноенку майдонга тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС! Дам оламиз!

45` Абубакарнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

45` Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44`
Фолькер Финкенинг танаффусда қиладиган иши кўпайди. Сонгни ўрнини тўлдириш ва ҳисобни тенглаштириш учун у режалар тузиб чиқиши керак бўлади. Александр Сонгга эса тегишли чоралар кўрилса керак. Ҳар ҳолда жамоасини бир киши кам қолдириб кетди ушбу футболчи.

42` Сонг ҳозир Пепени ишини такрорлади. Балки унданам ёмонроғини. Ўзи шундоғам жамоаси ютқазиб турганда-я?

40` БАБАҲ! ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! ЧЕТЛАТИШ! СОНГ вазият қаҳрамони! Тушунмадим, нега ҳозир тўпсиз югуриб кетаётган Манжукични Сонг урди? Нега? Ўтган йилги "7:0" учунми? Сонг ҳозир Камерунни қийин вазиятда қолдириб кетмоқда.

39`
Матип Хорватия ҳимоясини безовта қилиб кўрди. Лекин унинг бу ҳаракатларидан Камерун жамоаси учун наф чиқмади.

37`
Иван Перишич бурчак тўпидан сўнг боши билан дарвоза томон зарба йўллади. Хавфли, аммо ноаниқ.

36`
Итанже йўқ жойдан рақибларига бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини тақдим этмоқда. Қойил-е!

35`
Мбиа ҳозир рақиб жарима майдончаси томон кириб келди. Лекин сўнгги паллада унинг йўлига ҳимоячи туғаноқ бўлди.

34`
Тўп билан муомалада бўлиш бўйича ҳозирча тенглик. Элликка-эллик!

33`
Марио Манжукич! Жаримадан узатилган тўпни оёғи билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Лекин унинг зарбаси ўхшамади ва камига ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

30`
Хорватия сардори Дарио Срнага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйинда бироз тўхталиш.

28`
Самуэль Это`О ўрнига тушгн Абубакарнинг ишлари ҳозирча юришмаяпти. Хорватиялик ҳимоячилар ушбу футболчига имкон беришмаяпти. Абубакар эса таслим бўлмоқчи эмас, у ҳаракатланишда давом этмоқда. Бу сафар бўлмаса, бошқа сафар деб...

26`
Ивица Олич Камерун дарвозаси томон шунақанги зарба бердики, бу тўп дарвозадан анча наридан ўтиб кетди.

25`
Зерикиб қолмадингизми? Айтишларича, бу ўйинда ҳали яна кўп голлар киритилиши мумкин экан.

23`
Камерун яна бурчак тўпи ишлаб олди. Лекин Ассу-Экотонинг жарима майдончаси томон узатиб берган тўпи шерикларигача етиб келмади.

21`
Хорватия кам ҳужум қилмоқда. Лекин уларнинг уринишлари анча хавфли тус олмоқда. Камерун кўпроқ олдинга бормоқда, аммо рақиб дарвозаси томон хавфли зарбалар етишмаяпти. Ҳужумларининг якуни йўқ.

19`
Камерун дастлабки дақиқадардаёқ гол уриш учун интилди, югурди. Лекин Хорватия гол урди. Шунга айтишадида, "югурганники эмас, буюрганники" деб.

17`
Хорватия учрашувдаги ташаббусни ўз қўлига олди. Сал қолса Камерун иккинчи голни ўз дарвозасидан олиб чиқарди.

15`
Ҳа, айтгандай. Сайтимизнинг "kros/roys" юзери учрашув олдидан берилган саволга тўғри жавоб бердилар ва Тошкент "дербиси"га чипта ютиб олдилар. Яъни "Пахтакор" - "Бунёдкор" беллашувига.

13`
Камерунниг фаоллиги эмас, Хорватиянинг ақллилиги учрашув дебютида иш берди. Камерун ҳужумга берилиб кетди, лекин Хорватия гол урди.

11` ГОООООООООООООООООООЛ! ОЛИЧ! Хорватия биринчи хавфли ҳужумиданоқ Камерун дарвозасини ишғол эта олди. Бундеслига жамоаси "Вольфсбург" футболчилари Перишич ва Олич ҳозир Хорватияга муҳим голни тақдим этишди. Перишич Ивица томон тўпни узатиб берди ва Олич очиқ дарвозага қийинчиликсиз тўпни тўғирлаб қўйди, 0:1!

10`
Хорватия секин-аста ҳужумга ўтмоқда. Лекин ҳозирча фаоллик кўринмаяпти. Бугун хорватлар асосан иккинчи қават орқали, Манжукичга ишониб ҳаракат қилишлари керак.

9`
Камерун анча фаоллик билан ўйинни олиб бормоқда. ТВда ҳозир Это`Они кўрсатишди. Ўтирипти захира ўриндиғида. Балки иккинчи бўлимда тушиб қолар.

8`
Ниҳоят Хорватия ҳам ҳужум қилиб кўрди. Лекин уларни ўйлаган режаси амалга ошмади.

7`
Ушбу хавфли вазиятни ҳам хорватиялик ҳимоячилар бартараф эта олишди.

6` Ҳужумлар билан бошланган ўйин, ҳужумлар билан давом этмоқда. Ёмон эмас. Камерун яна жарима зарбаси ишлаб олди. Янада хавфли нуқтадан. УҲҲҲ!


5`
Бурчак тўпидан сўнг камерунлик футболчилар жарима майдончаси ичида қоидани бузишди деб топди учрашув бош ҳаками Педро Проэнса.

4`
Хорватия ҳимояси бу стандарт вазиятини бартараф этди. Энди бурчак тўпига навбат.

3`
Муканжу ўз қанотидан фаолликни бошлади. Унга қарши қўполлик ишлатилди. Жарима тўпи. Хавфли бўлиши мумкин...

2`
Камерун ёмонку-а? Бошланишидан олдинга отланишди! Муканжу ўткир бурчакдан Плетикоса дарвозасини ишғол этмоқчи бўлди. Лекин зарба ноаниқ.

1` Учрашув бошланди! Ҳар иккала жамоага омад тилаган ҳолда биз ҳам бошладик!


Футболчилар ўйин олди сўнгги сўзларини бир-бирларига айтиб олишмоқда.

Ўйин бошланишига ҳамма нарса шай... Сизчи, тайёрмисиз?

Энди Хорватия давлат мадҳиясига навбат етибкелди...

Камерун давлат мадҳияси жарангламоқда...

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


Кечаги шарҳимда Россия - Жанубий Корея ўйинидаги илк гол муаллифи қайси футболчи бўлади деган саволни берган эдим. Лекин ҳеч бир юзер кечаги учрашувдаги биринчи гол муаллифини топа олишмаганди. Бугунги ўйин олди ҳам айнан шу савол билан мурожаат қилмоқчиман. Камерун - Хорватия беллашувида қайси футболчи ҳисобни очади? Тўғри топган юзерга Тошкент "дербиси"га чипта бор. Фақат битта вариант қабул қилинади.

Ушбу баҳсда ким мағлубиятга учраса, ўша жамоа Испания ва Австралия каби мундиални эрта якунлашга мажбур бўлади. Шу боисдан ҳам бугунги ўйин жуда қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтиши табиий.

Учрашув бошлангунича нима қилсам экан дейсизми? Нариги бўлимда Испания - Чили учрашувидаги энг сара фотолавҳалар жойлаштирилган, бемалол кириб томоша қилишингиз мумкин.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Жаҳон чемпионатининг навбатдаги қизиқарли баҳсини кўришга тайёрмисизлар? Сенсациялар, кутилмаган ўйинлар ва чиройли голларни кўриш ёқимли-а? Демак навбат  Камерун - Хорватия учрашувига! Бу ўйиннинг матнли трансляцияда камина Шаҳбоз Беғамов ишлайди.

- Баҳс соат 03:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика