UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Алижоновнинг ҳолати қандай?  2 14:02Иван Бошкович юбилей ўйинда энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди  3 13:37Португалиялик легионер "Пахтакор"да тиббий кўрикдан ўтолмагани маълум бўлди  4 13:20"Қизилқум" мураббийи: "Клуб раҳбарияти кучли бешликка кириш вазифасини қўйган, биз ундан юқорироққа интиламиз"  2 13:06Бабаян нега Турғунбоевни "Сўғдиёна"га қарши ўйин қайдномасига киритмади?  2 12:48Маунтга АПЛнинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:12Осимхен фаолиятини "Ювентус"да давом эттирмоқчи  2 11:36Гвардиола "Ман Сити"да рўза тутган футболчилар ҳақида гапирди  8 10:11"Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши 11 йиллик омадсиз серияси тугайдими?  8 09:40"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  1 09:18"Шерлар" ови омадли келган, Каннаваро ўйинни стадиондан кузатган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  20 08:57Суперлига. Бугун Абрамов vs Кападзе дуэли ва яна 2 та ўйин бор  9 08:35Суперлига старти "Сўғдиёна"га омадсиз келишда давом этади  1 08:04"Андижон" кетма-кет тўртинчи бор мавсумни мағлубиятсиз бошлади  5 07:00 Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0  6

Жо Коул 37 ёшда фаолиятини якунлади Янгиликлар

Жо Коул 37 ёшда фаолиятини якунлади

Теглар :  Жо Коул
"Вест Хэм", "Челси" ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Жо Коул фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Хавбекнинг сўнгги клуби "Тампа-Бэй Раудис" клуби эди. У "Ливерпуль", "Лилль", "Астон Вилла" ва "Ковентри Сити" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Жо Коул Англия терма жамоаси сафида кетма кет учта жаҳон чемпионатида ва битта Европа чемпионатида иштирок этган: 2002, 2006 ва 2010 ҳамда Евро-2004. У "Челси" сафида уч марта Англия чемпионати ғолиби бўлган ва мамлакат Кубоги ҳамда Суперкубогида зафар қучган.

"20 йиллик профессионал фаолиятимдан сўнг бутсамни михга илиш вақти келди. Еттита клуб сафида 716та ўйин, 104та гол. Бундан ташқари Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишдек бахтга муяссар бўлганман. Келажакда мураббий бўла олишимни ҳис қиляпман" - дейди 37 ёшли футболчи.


Муваффақиятлари

Интертото Кубоги соҳиби (1): 1999.

АПЛ чемпиони (3): 2004/05, 2005/06, 2009/10.

Англия Кубоги соҳиби (3): 2007, 2009, 2010.

Англия футбол лигаси кубоги (2): 2005, 2007.

Англия Суперкубоги соҳиби (1): 2005


Шахсий совринлари

"Вест Хэм"да йил футболчиси (1): 2003

"Челси" мухлислари овози бўйича йил футболчиси (1): 2008

АПЛда ой футболчиси (1): Март 2005

ПФА йил жамоаси аъзоси (1): 2006

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика