Алижоновнинг ҳолати қандай?

Оқил Абдубарноев
28 фев 2026
"Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев ҳимоячи Ҳожиакбар Алижоновнинг жароҳати тўғрисида маълумот берди.

"Ҳожиакбар тиззасидан жароҳат олди. Текширувдан сўнг жароҳат қанчалик жиддий эканлигини билиб оламиз. Кичик жароҳати борлардан Бўриев бугун захирада эди. Фламарион эса шамоллаб қолди", деди 42 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ҳожиакбар Алижонов Суперлиганинг 1-тури доирасида "Қизилқум"га қарши ўйиннинг 38-дақиқасида жароҳат олиб, захирага олинди. 


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia