

"Андижон" очилиш ўйинида ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби билан беллашди. Ўйинда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Шу тариқа "бургутлар" Суперлигага қайтганидан буён кетма-кет тўртинчи мавсумни мағлубиятсиз бошлади.
2023. "Насаф" - "Андижон" 0:1
2024. ОКМК - "Андижон" 0:0
2025. "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1
2026. "Андижон" - "Сўғдиёна" 4:0



