UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  1 00:01Европа Лигаси. "Байер" ва "Аталанта" чемпионлик учун баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  7 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  3 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  5 22:10ФИНАЛгача...  17 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  8 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  12 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  17 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  11 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8

"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади" Янгиликлар

"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Жиззах" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Суннатилла Ёқубов ўз фикрларини билдириб ўтди.

" - Биринчи навбатда "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Уларга навбатдаги босқичларда ҳам омад ёр бўлсин. Ўйинга келадиган бўлсак, учрашувнинг 80-дақиқасига қадар битта тўп фарқи билан мағлубиятга учраб тургандик. Шунга қарамай рақибга жиддий қаршилик кўрсатдик, гол уришга ҳаракат қилдик. Қаердадир омад етишмади, балки йигитларнинг кучи етмади. Лекин кучли рақибга қарши муносиб ўйнай олдик деб ўйлайман.

Мени хурсанд қиладиган жиҳати, таркибимизда фақат маҳаллий футболчилардан иборат. Мақсадимиз вилоятмизнинг бош жамоасига муносиб футболчиларни етказиб бериш. Олдимизда бутун бошли мавсум турибди. Наабатда "Қўқон-1912" билан ўйинимиз бор, ҳар бир учрашувни ижобий натижа билан якунлашга ҳаракат қиламиз" - дейди жиззахликлар устози.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 апр 02:47:40
Cr7_
Ichidan pishgan tulkida bu...
   
20 апр 01:25:43
Farruxuzb
Mexmon mezbon ikalasiyam mezbon boʻlsa
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика