Жеррард шартномани узайтиради
07 дек 2019 12:31
Янгиликлар
Жеррард шартномани узайтиради
"Рейнжерс" бош мураббийи Стивен Жеррард клуб билан шартномани узайтириш борасида келишиб олди.
"STV News" хабарига кўра, 39 ёшли мураббий Шотландия клуби билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтиради. Яқин вақтларда бу оммага расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Англия термасининг собиқ сардори 1,5 йилдан буён жамоани бошқармоқда. "Рейнжерс" ўтган мавсумда Шотландия чемпионатига қайтгани захоти иккинчи ўринни қўлга киритди.
Жеррард қўл остида жамоа кетма-кет икки бора Европа лигаси йўлланмасига эга чиқди. Ушбу мавсумда ҳам жамоа Шотландия чемпионати иккинчи поғонасида кетмоқда.
Якшанба куни жамоа Лига Кубоги финалида "Селтик"ка қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар