Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин
11 ноя 2025 10:00
Янгиликлар
Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин
"Ливерпул" ва Англия терма жамоасининг 45 ёшли собиқ футболчиси Стивен Жеррард Чемпионшип вакили "Мидлсбро" бош мураббийи лавозимига кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Тhe Sun,
Клуб раҳбарияти Роб Эдвардснинг ўрнига янги бош мураббий қидиришни бошлади. Номзодлар рўйхатида "Борнмут" ва "Вульверхемптон" клубларининг собиқ бош мураббийи Гари ЎНил ҳам бор. Якуний қарор келаси ҳафта бошида чиқиши кутилмоқда.
Жеррард мураббийлик фаолиятини 2018-йилда Глазго Рейнжерсда бошлаган ва у ерда уч йил ўтказган ва жамоани 2021-йилги лига чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, Саудия Арабистонида “Ал-Иттифоқ” билан икки йил ишлаган.
Англиянинг иккинчи энг муҳим дивизионида 15 турдан сўнг "Мидлсбро" 29 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар