Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум

Khoja
10 мар 2026
Кеча Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогининг 3-турида Бангладешни 4:0 ҳисобида таслим этди.

Ушбу ғалаба аёллар терма жамоамизга тарихда илк бор плей-оффда ўйнаш имконини тақдим этди.

Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби бошқа гуруҳлардаги ўйинлар натижаларига қараб аниқланади. Жамоамиз: 

а) 14 март куни “А” гуруҳи ғолиби — Корея Республикасига қарши майдонга тушиши мумкин;

б) ёки 15 март куни “C” гуруҳи ғолиби билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Чорак финал босқичи турнирнинг ҳал қилувчи паллаларидан бири ҳисобланади. Чунки Осиё кубогида энг яхши олти жамоа 2027-йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда ғалаба қозонса, мундиалга тўғридан-тўғри йўл олади. Ушбу босқичда имкониятни бой берган жамоалар 19-март куни ўтиш ўйинларида иштирок этиб, қолган йўлланмалар учун курашни давом эттиради.


KhojaМуаллиф
Манба: Uzbekistan FA