Жеррард АПЛ клубини бошқариши мумкин
08 ноя 2021 01:25
Янгиликлар
Жеррард АПЛ клубини бошқариши мумкин
"Астон Вилла" раҳбарлари Дин Смитнинг истеъфосидан сўнг янги бош мураббий излай бошлади.
Манбанинг таъкидлашича, Англия Премьер-лигаси вакилининг шорт-листига икки нафар таниқли мутахассис киритилган. Гап Стивен Жеррард ва Ральф Хазенхюттл ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Стиви Жи Шотландиянинг "Глазго Рейнжерс" жамоасида ишлайди, австриялик мураббий эса "Саутгемптон"ни бошқаради.
Англия чемпионатининг 16-туридан сўнг "Астон Вилла" ўн очко жамғариб, турнир жадвалининг 16-поғонасида бормоқда. Навбатдаги ўйинни "шерлар" ўз майдонида "Брайтон"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар